2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти қарийб 115 млрд долларга етди
Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6,5 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 1 квадриллион 454 трлн сўм ёки 114,9 млрд долларни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ 39,1 млн сўм ёки 3093 долларга етди.

Фото: Shutterstock
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2024 йил якунига кўра жорий нархларда 1,45 квадриллион сўмни ташкил қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги. Ўтган йилда иқтисодий ўсиш 6,5 фоиз бўлган.
Қайд этилишича, 2024 йилда АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача расмий курси 12 652,7 сўм, 2023 йилда 11 737,2 сўм, 2022 йилда 11 051,2 сўм, 2021 йилда 10 610 сўм, 2020 йилда 10 055,8 сўмга тенг бўлган. Жорий даврда ўртача алмашув курси бўйича ҳисобланган номинал ЯИМ ҳажми 114 млрд 962 млн АҚШ долларига тенг бўлган.
Ўтган йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 39 млн 131 минг сўмни ёки 3 092,7 АҚШ долларини ташкил этган. 2024 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмининг реал ўсиши 2023 йилга нисбатан 4,4 фоиз, 2020 йилга нисбатан эса 19,5 фоиз бўлган.
Ўтган йил 2023 йилга нисбатан ЯИМ таркибида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 46,2 фоиздан 47,4 фоизга, саноатнинг улуши 25,3 фоиздан 26,4 фоизга ошган, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 21,2 фоиздан 19,2 фоизга, қурилишники 7,3 фоиздан 7 фоизга камайган.
Мавзуга оид

16:12 / 25.12.2024
2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди

10:48 / 02.11.2024
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?

12:38 / 03.02.2023
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида саноатнинг улуши 26,7 фоизгача ошди

13:57 / 30.12.2022