Ўзбекистон | 11:15 / 07.02.2025
1597
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Малайзия муҳим ресурслар соҳасидаги лойиҳалар бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон Малайзиянинг учта етакчи компанияси билан муҳим минераллар соҳасида қўшма лойиҳалар ташкил этиш бўйича келишувларга эришди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Малайзия муҳим минераллар соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Малайзия иқтисодиётлари бир-бирини тўлдиради, бу электроника ва яримўтказгичлар соҳасида саноат кооперацияси учун имкониятлар очади.

Вазирлик раҳбари Ўзбекистон муҳим минераллар ва ресурсларнинг улкан захираларига эга эканлигини таъкидлади, бу эса «саноатни ривожлантиришнинг янги босқичига ўтиш, яримўтказгичлар учун компонентлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш» имконини беради.

«Биз Малайзиянинг учта етакчи ўйинчилари билан юқори тозаликдаги монокристалл ва поликристалл кремний, шунингдек, ўта тоза графит ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни яратишни назарда тутувчи келишувларга эришдик. Охиргиси нафақат яримўтказгичлар саноатида, балки ядро энергетикасида, космик соҳада ҳам қўлланилади,» — деди у.

Малайзия компаниялари билан ҳамкорлик Ўзбекистон иқтисодиёти ва маҳаллий корхоналарни ривожлантиришнинг янги босқичига олиб чиқади, деди вазир.

Мавзуга оид