38 ёшли эркак 13 ёшли қизга кўз олайтирди: Асакадаги баҳсли номус иши тафсилотлари
Асака туманида 38 ёшли эркак вояга етмаган қизга 100 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилишни таклиф этган. Бу ишда унинг турмуш ўртоғи воситачи бўлган. Суд эр-хотинни маъмурий жазога тортди. Ҳолатга оммавий ахборот воситалари эътибор қаратиши ортидан прокуратура суд ҳужжатларини ўргана бошлади.

Суд қарорида келтирилишича, ҳолат 2024 йилнинг 9 ноябр куни Асака туманининг Юксалиш маҳалласида бўлган. 1987 йилда туғилган эркак ўз яшаш хонадонида вояга етмаган қиздан жинсий эҳтиёжини қондириб қўйишини сўраган. У қизга бунинг учун 100 минг сўм таклиф қилган.
Эркакнинг 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи эса вояга етмаган 13 ёшли қўшни қиздан эрининг жинсий эхтиёжини қондириб қўйишини сўраб, бунинг учун унга 50 минг сўм беришини айтган. Қиз уларнинг бу ҳаракатидан қўрқиб, уйдан қочиб чиқиб кетган.
Эркак судда айбига иқрор бўлган ҳамда турмуш ўртоғидан вояга етмаган қўшни қизни ўзининг жинсий эхтиёжини қондириб қўйиши учун яшаш хонадонига олиб чиқишини сўраганини, сўнгра ўзи ухлаб қолганини билдирган.
Аёл ҳам қилмишидан пушаймонлигини айтган.
“2024 йил 9 ноябр куни турмуш ўртоғим мендан жинсий эҳтиёжини қондириб қўйиши учун қўшнимни олиб чиқишни сўради. Аммо мен вояга етмаган қўшни қизни уйга олиб кириб, агар турмуш ўртоғимнинг жинсий эхтиёжини қондириб қўйса, 50 минг сўм беришимни айтдим. Қилмишимдан пушаймонман”, деган аёл судда.
Жабрланувчининг қонуний вакили ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди қарори билан эр-хотин шаҳвоний шилқимлик қилиш ҳуқуқбузарлигини содир этган деб топилган. Эркакка 5 сутка маъмурий қамоқ, унинг турмуш ўртоғига эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, яъни 750 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
Шилқим эркак суд қароридан норози бўлиб, вилоят судига апелляция берган, вилоят суди дастлабки қарорни ўз кучида қолдирган.
Ҳолат бўйича ички ишлар органи жиноят иши қўзғатишни рад этиб, шилқим эр-хотинни маъмурий жазога тортган, суд ҳам ИИБ томонидан ҳолатга тўғри баҳо берилган деб топган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uzʼга маълум қилишича, мазкур масала Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Ҳозирда Андижон вилоят прокуратураси суд ҳужжатларини ўрганмоқда.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
Жаҳон | 18:21
-
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди
Жаҳон | 17:25
-
Ватиканда янги Рим папасининг инаугурацияси бўлиб ўтди
Жаҳон | 17:22
-
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
Жаҳон | 17:19
Мавзуга оид

11:04 / 17.05.2025
Суд Трампнинг мигрантларни чиқариб юбориш режасини рад этди

11:59 / 06.02.2025
13 ёшли қизга шилқимлик қилган эр-хотин иши бўйича протест киритилди - Бош прокуратура

22:04 / 03.02.2025
Асакалик 13 ёшли қизга қилинган шилқимлик ҳолатини прокуратура текширмоқда

17:19 / 03.02.2025