Жаҳон | 11:10 / 01.02.2025
1810
2 дақиқада ўқилади

Бундестаг Киевга ёрдам кўрсатишни қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди

Бундестаг эркин демократларнинг Германия федерал ҳукуматини Украинани кейинги қўллаб-қувватлаш режаларини «зудлик билан» аниқлаштиришга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади.

Фото: Michael Kappeler/dpa/picture alliance

Бундестаг 31 январ, жума куни Эркин демократик партия (ЭрДП) таклиф этган резолюцияни қабул қилди, унда Германия федерал ҳукуматини бюджет қўмитасига келгусида уч миллиард еврогача бўлган «фавқулодда харажатлар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини «зудлик билан» киритишга чақирди

ЭрДП, Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ва Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) таклифни қўллаб-қувватлади.

Ўнг популист "Германия учун муқобил" (ГуМ), Сўл партия ва "Сара Вагенкнехт иттифоқи" қарши овоз берди, ҳукмрон Социал-демократик партия (ГСДП) ва "Алянс 90"/"яшиллар" бетараф қолди.

Бундестаг Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича бир қарорга келолмади

Украинага ёрдам кўрсатиш учун қўшимча маблағ ажратиш масаласи бўйича партиялар ўртасидаги келишмовчиликлар 30 январга ўтар кечаси Германия Бундестаги сессиясининг муддатидан олдин тугатилишига олиб келганди. 

Эркин демократик партия (ЭрДП)нинг бюджетдан ташқари харажатлар учун 3 миллиард еврогача маблағ ажратиш таклифи атрофидаги мунозаралар тахминан соат 00:30 да парламент ўз кворумини йўқотиши билан якунланди: ЭрДП таклифи бўйича овоз беришда атиги 320 нафар парламент аъзоси иштирок этди. Кворумга эришиш учун парламентнинг 733 аъзосининг ярмидан кўпи ҳозир бўлиши керак.

Охир-оқибат, "90-алянс"/"Яшиллар" партиясидан Бундестаг раиси ўринбосари Катрин Гёринг-Эккардт карбонат ангидрид ташламалари нархи бўйича режалаштирилган муҳокама кун тартибида қолган бўлса-да, ялпи мажлисни эрта ёпишга қарор қилди.

Мавзуга оид