Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси қўлга олинди
У Асад даврида Даръо вилояти сиёсий хавфсизлик бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритган. Таъкидланишича, қўлга олинган шахс Сурия халқига қарши амалга оширилган жиноятларга алоқадор инсонлардан бири ҳисобланади.

Фото: Syria TV
Суриянинг янги ҳукумати собиқ президент Башар Асаднинг амакиваччасини қўлга олди, деб хабар беради Syria TV телеканали.
«Нажиб Сурия халқига қарши амалга оширилган жиноятларга алоқадор инсонлардан бири ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Латакия вилояти Жамоат хавфсизлиги бошқармаси директори подполковник Мустафо Кнефатининг сўзларига кўра, ҳукумат Сурия халқига қарши жиноятларга алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш ва минтақада хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Нажиб Латакияда ушланган. Таъкидланишича, у Асад режими даврида Сурия жанубидаги Даръо вилояти сиёсий хавфсизлик бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабр куни Сурияда ҳокимият тепасига «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи келди. 10 декабр куни Муҳаммад ал-Башир ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланганини эълон қилди. Башар Асад эса мамлакатдан Россияга қочиб кетди. РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Асад оиласига бошпана бериш қарорини шахсан Путиннинг ўзи қабул қилган.
Аввалроқ Франция тергов судялари Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган етакчиси Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берганди. У ҳарбий жиноятларга шерикликда, хусусан, фуқароларга қасддан ҳужум қилишга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди
Жаҳон | 23:35
-
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди
Фан-техника | 23:25
-
Микроҳудуддан ташқарида 1-синфга қабул ва «жафокаш» «Сағбон» нимстанцияси – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:17
-
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди
Жаҳон | 23:12
Мавзуга оид

13:12 / 28.07.2025
Сурияда Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин биринчи сайловлар ўтказилади

18:52 / 23.07.2025
Сурия Туркиядан мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам сўради

09:09 / 23.07.2025
Сурия расмийлари Сувайдадан бадавий оилаларни эвакуация қилишни бошлади

14:30 / 19.07.2025