Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда қорбўронли ҳавода пицца ташиган курерга 2 доллар чойчақа беришганидан сўнг интернетда унга 40 минг доллар хайрия йиғилди
Курер йигит юпун кийимда пицца ташиётганини кўрган полициячи уни видеога олиб, TikTok’ка жойлаган. Кутилмаганда унга катта миқдорда хайрия тўпланган.

Видеодан кадр
Америкалик полициячи Ричард Крейг томонидан суратга олинган видео TikTok’да оммалашди. Видеода пицца етказиб берувчи йигит қорли ҳавода енгил кроссовка ва свитер кийган ҳолда юргани акс этган.
Маълумотларга кўра, ўша куни АҚШнинг Индиана штатида кучли қор бўрони содир бўлган. 20 ёшли маҳаллий курер Коннор Стефанофф эса пицца етказиб бериш билан шуғулланаётганди. Унинг айтишича, қорда транспорт ҳаракати тўхтатилгани сабабли, буюртмалардан бирини етказиш учун бир километр масофани пиёда босиб ўтишга мажбур бўлган. Коннор пиццани ўз вақтида етказган бўлса-да, атиги 2 доллар чойчақа олган.
Бу вазият Ричард Крейгни ғазаблантирган. У Коннорга ёнидаги бор пули — 15 долларни берган ва кейин воқеани TikTok’да улашган.
“Мен ҳайратда қолдим. Йўллардан деярли юриб бўлмасди. Шунда бу боланинг қилаётган ишини тасвирга олишим кераклиги, оғзаки айтсам, одамлар ишонмаслигини ўйладим”, — дея полициячи The Washington Post газетасига воқеа ҳақида айтиб берди.
Крейгнинг обуначилари Коннор учун GoFundMe платформасида маблағ йиғишни таклиф этди. Полициячи камида 500 доллар йиғилишини кутганди. Аммо икки ҳафта ичида курьер учун деярли 40 минг доллар хайрия тўпланди.
Коннор бувиси билан яшашини айтган. Унинг маоши коммунал тўловларни қоплашга етарди холос. Йигит хайрия пулининг бир қисмини машина сотиб олишга сарфламоқчи. Яна бир қисмини коллежда ўқишга, қолганини эса хайрия ишларига йўналтиришни режалаштирмоқда.
Коннор ишлайдиган Rockstar Pizza компанияси об-ҳаво ёмонлашган кунларда ўз курерларига уйда қолишга рухсат беради. Бироқ йигит барибир ишга чиқишга қарор қилган. Унинг айтишича, қилган иши бировнинг эътиборини тортмаган тақдирда ҳам, бошқача йўл тутмаган бўларди.
“Бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай бўлинг”, — дейди у.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

19:00 / 26.07.2025
Америка визасини олиш нафақат қийин, энди қиммат ҳам

18:34 / 26.07.2025
АҚШ Венесуэла президенти Мадурони наркокартел раҳбари деб атади

12:56 / 26.07.2025