Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 78 кишининг ўлимига олиб келган меҳмонхонадаги ёнғин нима сабабдан юз бергани аниқланди
Тергов билан шуғулланган масъул органларга кўра, ёнғин меҳмонхона ресторанидан бошланган. Нонушта тайёрлаш вақтида қизиб турган ёғ алангаланиб кетган, ошпазлар эса уни сув ёрдамида ўчиришга уринган.

Фото: Sabah
Тергов Туркия шимоли-ғарбидаги Карталкая тоғ-чанғи курортида жойлашган меҳмонхонада юз берган ёнғин нима сабабдан келиб чиққанини аниқлади, деб хабар беради Sabah газетаси.
Масъул органларнинг маълумотларига кўра, ёнғин соат 03:21 да меҳмонхона ресторанида бошланган. Бу вақтда ошхона ишчилари нонушта тайёрлаш мақсадида маҳсулотларни грил-плитада қовураётган бўлган. Қурилма устидаги ёғ узоқ вақт давомида қизиб кетгани боис кутилмаганда алангаланган.
Ошпаз ва ошхона ишчилари оловни мустақил ўчиришга уринган. Аммо ўт ўчириш мосламасидан фойдаланиш ўрнига улар аланга устига сув сепишга қарор қилган. Бу эса оволнинг янада тарқалишига сабаб бўлган.
Олов мой изларидан тозаланмаган ҳавони тортиш ва вентиляция тизими орқали томга тарқалган. Натижада аланга бутун бинони қамраб олган. Шундай қилиб, Grand Kartal меҳмонхонасида содир бўлган ёнғин ошпазларнинг масъулиятсизлиги оқибатида келиб чиққан.
Бунга қўшимча равишда фожиа юз берган вақтда меҳмонхона ўт ўчириш тизими ишламаётган бўлган. Бу эса меҳмонлар хавфдан ўз вақтида огоҳлантиришсиз қолиб кетишига олиб келган. Ваҳимага тушган ошхона ходимлари юзага келган ёнғиндан меҳмонларни хабарсиз қолдириб, кўчага югуриб чиққан.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тўрт нафар ошхона ходими, ошпаз Фейсал Явер, шунингдек, Юсуф Қорахонли, Фидан Курч ва Меҳмен Гюндуз исмли ишчилар қўлга олинган. Уларга нисбатан одамлар ўлимига олиб келган масъулиятсизлик моддаси бўйича айблов эълон қилинган.
21 январ куни бошланган ёнғин вақтида баъзи меҳмонлар меҳмонхона ойнасидан сакраган. Бошқалар эса боғланган чойшаб ва адёл ёрдамида ерга тушишга ҳаракат қилган. Ёнғин жойига ўнлаб ўт ўчириш машинаси ва 38 та тез тиббий ёрдам машинаси жўнатилан. Меҳмонхонанинг тоғ ёнбағрида жойлашгани қутқарув ишларини қийинлаштирган. Ҳодиса оқибатида жами 78 киши ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

09:48 / 17.06.2025
Эрдўған: Қисқа вақтда ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат этолмайдиган даражага чиқамиз

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025