Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп мигрантлар тўла самолётларни қабул қилмаган Колумбияга санкция жорий қилди
Оқ уй раҳбари Колумбия расмийлари ҳаракатларини АҚШ миллий хавфсизлигига зарар етказишини айтди.

Фото: Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп ўз маъмуриятига Колумбияга нисбатан бож тарифлари ва санкциялар жорий этишни буюрди, деб хабар берди BBC. Аввалроқ, бу мамлакат расмийлари мигрантларни олиб кетаётган АҚШ ҳарбий самолётларини қабул қилишдан бош тортган, оқибатда самолётлар орқага қайтган эди.
Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги аккаунтида «кўп сонли ноқонуний жиноятчиларни олиб кетаётган АҚШ икки репатриация самолётига Колумбияга қўнишга рухсат берилмагани ҳақида маълум бўлганини» ёзди.
Трамп бу ҳаракат АҚШ миллий хавфсизлигига зарар етказишини айтди, шунинг учун у Колумбияга қарши турли чоралар кўришни буюрди, жумладан:
- Колумбиянинг барча товарлари учун 25% бож;
- Колумбия ҳукумати амалдорлари ва уларнинг барча иттифоқчилари ва тарафдорлари учун саёҳатни тақиқлаш ва АҚШ визасини дарҳол бекор қилиш;
- Колумбиянинг барча партия аъзолари, уларнинг оила аъзолари ва Колумбия ҳукумати тарафдорларига қарши виза санкциялари.
«Бу чоралар фақат бошланиши», деб ёзди Трамп.
АҚШ янги президенти мамлакатни ноқонуний мигрантлардан тозалашга, жумладан, уларни ўз ватанига депортация қилишга ваъда бермоқда.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нефт – дунё иқтисодиётининг юраги
Молия | 23:17 / 09.08.2025
-
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ
Жаҳон | 22:29 / 09.08.2025
-
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState
Жаҳон | 21:33 / 09.08.2025
-
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
Иқтисодиёт | 21:11 / 09.08.2025
Мавзуга оид

22:29 / 09.08.2025
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ

20:36 / 09.08.2025
Эрон Зангезур йўлагини АҚШ назоратига ўтказмасликка ваъда берди

18:17 / 09.08.2025
Украиналиклар ўз ерларини босқинчига совға қилмайди – Зеленский

17:39 / 09.08.2025