Сурхондарёда “Дамас” уриб юборган 1-синф ўқувчиси ҳалок бўлди
Машина 8 ёшли бола кўчани кесиб ўтаётганда уриб юборган ва у ўша куни шифохонада вафот этган.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида “Дамас” уриб юборган 8 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2025 йил 23 январ куни содир бўлган. М-41 автомобил йўлининг Термиз тумани ҳудудидан ўтган қисмида Термиз-Шўрчи йўналишида ҳаракатланаётган “Дамас” машинаси йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган.
Оқибатда Термиз туманидаги 17-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган бола оғир тан жароҳатлари олган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юз берган маҳаллада ЙПХ мутасаддилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган ва унда ҳайдовчилар ҳам ота-оналар ҳушёрликка чақирилган.
Мавзуга оид

17:39
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

12:10