Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина армияга чақирув ёшини 18 га тушириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритади
Гап сафарбарликка жалб этилмайдиган 18-25 ёш оралиғидаги фуқаролар билан ихтиёрий равишда шартнома тузиш ҳақида кетмоқда.

Фото: Getty Images
Украина президентининг офиси яқин кунларда 18-25 ёшдаги эркакларни ҳарбий хизматга чақириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклифини эълон қилади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик департаменти маслаҳатчиси Николай Шур маълум қилди.
Шурнинг айтишича, гап сафарбарликка жалб этилмайдиган 18-25 ёш оралиғидаги фуқаролар билан ихтиёрий равишда шартнома тузиш ҳақида кетмоқда. Шартномани имзолаганлар молиявий жиҳатдан рағбатлантирилади ва бошқа имтиёзларга ҳам эга бўлади.
«Қонунчиликка ҳам, президент фармонларига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилади. Ҳужжатларга турли даражадаги ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда. Ўйлайманки, яқин кунларда тақдимот бўлади. Ҳозир техник жиҳатлари келишилмоқда, яна нимадирлар ўзгариши мумкин. Мудофаа вазирлиги, Бош штаб, жамоат ташкилотлари вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Концепция ишлаб чиқилган», — дейди Шур.
Украинада 2022 йил 24 февралдан бери умумий сафарбарлик амалда. Ўтган йилнинг баҳорида унинг қоидаларига ўзгартиришлар киритилган: хусусан, ҳарбий хизматга чақирув ёши 27 дан 25 ёшга туширилган эди.
Россия кучларининг ҳужумлари сабаб АҚШнинг олдинги администрацияси Киевни сафарбарлик ёшини 25 дан 18 ёшга туширишни таклиф қилганди. Украина томони буни рад этиб, асосий муаммо қурол-яроғ етишмаслигида эканини билдирганди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Ғарбдан «бир йилдан ошиқроқ вақт олдин» Украина Қуролли кучларининг 10 та бригадасини таъминлашни сўраган, аммо ҳозирги кунга келиб уларнинг фақат 2,5 таси қуроллантирилган. «Европалик ёки америкалик амалдорларда сафарбарликни тезлаштириш режаси бўлса, шерикларимиз ўз ишини, биз эса ўзимизнинг ишни қилишимизни хоҳлайман», — деган эди Зеленский.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нефт – дунё иқтисодиётининг юраги
Молия | 23:17 / 09.08.2025
-
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ
Жаҳон | 22:29 / 09.08.2025
-
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState
Жаҳон | 21:33 / 09.08.2025
-
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
Иқтисодиёт | 21:11 / 09.08.2025
Мавзуга оид

22:29 / 09.08.2025
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ

21:33 / 09.08.2025
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState

18:17 / 09.08.2025
Украиналиклар ўз ерларини босқинчига совға қилмайди – Зеленский

15:16 / 09.08.2025