Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ҳамас 4 нафар аёл ҳарбийни озод этишни режалаштираётганини тасдиқлади
Ғазо секторида ҳамасчилар қўлида ушлаб турилган ЦАҲАЛнинг аёл аскарлари Лири Албаг, Карина Ариев, Даниэлла Гилбоа ва Наама Леви 25 январ куни озод этилиши режалаштирилган.
Ғазо секторида Ҳамас ташкилоти томонидан гаровда бўлган Исроил Мудофаа кучларининг тўрт нафар аёл ҳарбийси 25 январ куни озод этилиши керак. Буни 24 январ, жума куни кечқурун Исроил расмийлари тасдиқлади.
The Times of Israel интернет-нашрининг ёзишича, Ҳамас томонидан кун аввал эълон қилинган аскарларнинг исмлари қуйидагича: Лири Албаг, Карина Ариев, Даниэлла Гилбоа ва Наама Леви. Уларнинг барчаси 2023 йил 7 октябр куни Нахал-Оз кибуцидаги ЦАҲАЛ кузатув базасига бостириб кириш пайтида ўғирлаб кетилган. Таъкидланишича, қизларнинг оилаларига 25 январ куни озодликка чиқиш эҳтимоли ҳақида аллақачон маълум қилинган.
Гаровга олинганларни озод этиш қоидалари
Баёнотда айтилишича, Исроил расмийлари Ҳамас ушлаб турган кузатув базасидаги яна бир аёл аскар - Агам Бергер ва фуқаро Арбел Яҳуднинг оилалари билан ҳам гаплашган. Исроил келаётган ҳафта охирида иккаласини ҳам озод қилиш учун Ҳамасга мурожаат қилди.
«Яҳуд Ғазо секторида гаровга олинган тинч аҳоли вакилларидан бири. Аёл фуқаро сифатида эртага (25 январ) озод этилганлар орасида бўлиши керак эди, - деб ёзади The Times of Israel. - Бироқ, у Ҳамас эмас, балки Фаластиннинг бошқа гуруҳи томонидан ушлаб турилгани тахмин қилинмоқда. Қуддус Хамас уни озод қилишни кечиктиришга ҳаракат қилиши мумкинлигидан хавотирда»
Яҳуд гаровда сақланаётган тинч аҳоли вакилларидан охиргиси ҳисобланади. Газета тушунтирганидек, унинг озод этилиши режалаштирилган шахслар рўйхатидан чиқарилиши Исроил ва Ҳамас ўртасидаги келишувнинг бузилишидир, чунки у фуқаро гаровга олинганлар аёл ҳарбийлардан олдин озод этилишини назарда тутади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Германия Россия туфайли пиёдаларга қарши миналарга қайтишни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 08:46
-
Божхона соҳасида тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди
Ўзбекистон | 08:32
-
Электр энергиясининг технологик сарф меъёрлари белгиланади
Ўзбекистон | 08:03
-
Германия: ҲАМАС қуролларини ташласа, Ғазодаги уруш тугайди
Жаҳон | 07:50
Мавзуга оид

23:57 / 01.08.2025
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди

11:15 / 30.07.2025
Исроил Ғазо секторини тўлиқ аннексия қилиш масаласини кўриб чиқмоқчи

22:46 / 29.07.2025
Буюк Британия Фаластин давлатини тан олади — Стармер

21:22 / 29.07.2025