Атиги 99,000 сўмлик обуна эвазига мобилография, СММ, шахсий бренд ва контентга оид фойдали дарслар!
Ушбу мақолада телеграмдаги «Kontentnoma Pro» ёпиқ канали фаолияти ва тартиб-қоидалари ҳақида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин. Дарслик ёки мастер-класслар қандай тақдим этилиши, кимлар ўз тажрибаси билан ўртоқлашади, обуна бўлиш шартлари тўғрисидаги йўриқномани ҳамжамиятимизга аъзо бўлишдан аввал ўқиб чиқинг!

Фото: Kontentnoma
Kontentnoma Pro кимлар учун фойдали бўлади?
· Кичик ва ўрта бизнес эгалари — маҳсулотлар сотуви ошишини, реклама ёрдамида брендлари танилишини хоҳлашади, аммо СММ учун маблағ ажратилмаган;
· Соҳа мутахассислари — шифокор-ўқитувчилар, тикувчи-ю ҳунарманд усталар, ўзларининг хизматлари юқори баҳоланиши, мижозлар оқими кўтарилишини исташади, лекин шахсий бренд қуриш учун эса минглаб доллар сармоя йўқ;
· Талабалар ёки ўз соҳасини ўзгартирмоқчи бўлганлар — Медиа, СММ ва мобилографияни 0дан ўрганиб, бемалол бу касблардан даромад кўришлари мумкин. Қобилиятга қараб 150-200 доллардан 4-5 минг долларгача ишлаб топадиганлар бор;
· Хориждаги юртдошларимиз — Чет элда ўқиб, ишлаб, тадбиркорлик қилиб юрган ватандошларимиз масофадан туриб съёмка, монтажни ўрганишлари мумкин;
· Блог юритишга қизиқувчилар — Нимадан бошлаш, долзарб йўналиш танлаш, қандай контент план тузиш, обуначи тўплаш, видеоларнинг ТОПга олиб чиқиш тажрибаларимиздан улашиб борамиз, фойдали бўлади;
· СММ мутахассислари ва мобилографлар — Соҳа ичида юрганлар ҳам катта тажрибага эга Kun.uz нашри, Субъектив, Бизнеснома ва Контентнома ижодкорларидан реал мастер-классларни қабул қилишади.
· Бошқа курсда ўқиб чиққанлар — Аксарият мутахассислар мобилография, СММ ёки шахсий бренд курсларида ўқиб чиқишган. Баъзиларга 1-2 йил ҳам тўлган охирги марта илм олишганига. Замонавий касблар замонга қараб тез-тез янгиланиш бўлиб тургани эвазидан ойлик обуна эвазига давомий трендлар, янгиликлардан хабардор бўлиб туриш имконини беради.
«Kontentnoma Pro» каналида сизга қуйидаги йўналишларда фойдали турориал, тажрибадан ўтган кейслар ва маълумотлар тақдим этиб борилади:
➖СММ
➖Мобилография
➖Таргетинг
➖Копирайтинг
➖Блог юритиш
➖Инстаграм алгоритми
➖Ижтимоий тармоқ платформалари
➖Профессионал съёмка ва монтаж
➖Шахсий бренд қуриш
➖Мижоз билан келишув
➖Контент маркетинг
➖Digital маркетинг
➖Интернетда маҳсулот рекламаси
➖Видеоконтентга оид барча маълумотлар
Диққат билан эътибор беринг! Биз таклиф этаётганимиз курс эмас. Бирон фан ёки касбдан махсус курс эълон қилинаётган бўлса, унда албатта, модуллари, кун-ойларга тақсимланган мавзулари ва бошланиш-тугаш санаси бўлади. Бу эса медиа ва видеоконтент йўналишидаги ёпиқ ҳамжамият. Соҳада нима зарур, долзарб, керакли ва фойдали деб ҳисобланса, мутахассислар томонидан обуначиларга турли кўринишда тақдим этиб борилади. Яъни медиада видеоконтентлар муҳим роль ўйнаб турар экан, ёпиқ канал фаолияти, дарсликлари ҳам бардавом бўлаверади.
Мақола, видео дарслик, реал кейслардан амалиёт, мастер-класслар, аудио тавсиялар, тренддаги мавзуларга муносабат ва меҳмон спеакерлар тажрибалари улашиб борилади.
Бир ойда ўртача 8-12та дарсликлар тақдим этиб бориш режа қилинган. Вазиятдан келиб чиқиб, ўзгариш бўлиши мумкин. Масалан, 2025 йил январда старт олган лойиҳамиз учун ваъда берилган видеолар биринчи 10 кунликдаёқ узатиб бўлинди. Лекин ой сўнгига қадар яна 10-15та дарслик узатиш ниятимиз бор.
Обуначиларимиз билан бот орқали мулоқотда бўлиб турамиз. Улар таклиф қилаётган мавзуларга ҳам навбатма-навбат қўл урилади.
Ўз тажрибасини улашадиган ментор-спикерлар кимлар?
Лойиҳа муаллифи Контентнома жамоаси. Устозлар шу кунга қадар 23 поток ўқувчиларга офлайн тарзда Мобилография ва СММдан дарс беришган. Шогирдлари орасида ҳатто вилоят шароитида 1,500-2000 долларлик ойлик даромадга чиққанлар ва ўз СММ агентликларини очганлар ҳам бор.
Марказий Осиё минтақасида энг кўп кузатувчиларга эга ОАВ бўлган Kun.uz нашрининг тажрибали оператор-монтажчилари ҳамда Ўзбекистондаги энг сифатли ва савияли контентларидан бири ҳисобланган Субъектив ижодкорлари томонидан мастер-класслар ташкил этилади.
Устозлар жамоаси ишларини қуйидаги манзиллар орқали танишиб чиқишингиз мумкин: Субъектив, Бизнеснома, Kun.uz, Kontentnoma, Мазза.
Обуна шартлари
Телеграмдаги ёпиқ каналга аъзо бўлиш пулли. Айни вақтда 1 ойлик обуна сотиб олиш орқали каналга қўшилиш имконияти бор. Ҳар 30 кунлик муддатдан сўнг картангиздан келаси ой учун тўлов ечиб борилади. Келгусида 3, 6 ва 12 ойлик обунани бирдан харид қилиш функцияси ҳам тақдим этишни ҳам режа қиляпмиз.
Огоҳлантириш: Бир ойлик ёки узоқ муддатли обуна харид қилиб каналган қўшилганингиздан сўнг, фикрингиз ўзгариб, аъзоликни бекор қилишни истасангиз, обуна учун ечиб олинган пул қайтариб берилмайди.
Обуна нархлари айни вақтда 99,000 сўмни ташкил этади. 2025 йил март ойидан бошлаб 125,000 сўм этиб белгиланиши режага киритилган. Қайси тарифдаги нарх асосида Kontentnoma Pro ёпиқ телеграм каналига аъзоликни харид қилсангиз, кейинчалик нархлар кўтарилиб, 200 минг сўм бўлган тақдирда ҳам, сизнинг ойлик тўловингиз нархига таъсир кўрсатмайди. Яъни 99,000 сўмдан харид қилганлар обунани бекор қилгунларига қадар шу нархдаги ойлик обунани тўлаб туришади.
Аъзо бўлмасангиз нима йўқотасиз? Нега Kontentnoma Pro телеграм каналга обуна бўлишингиз керак.
Медиа йўналишидаги бу каби тажрибалар 2-3 ойлик курс сифатида 500-1800 доллар атрофида сотилади. Йўналиш замонавий бўлгани сабаб, вақт ўтиб бориши билан баъзи инструментлар ишламай қўяди, янги алгоритмлар жорий қилинади, аввал қўл келган услублар эскиради. Мазкур каналга қўшилиш орқали эса соҳа ичидаги янгиликлар, инсайтларни давомий суръатда кучли мутахассислардан олиб боришингиз мумкин. Энг муҳими, аксарият дарслар амалиётдан ўтган тажриба асосида эълон қилинади.
Қандай обуна бўлиш мумкин?
UzCard/Humo орқали тўлаш:
1) Ушбу ҳаволага ўтинг 👉 t.me/+Yu8XyEaAHFUyY2Ji
2) Ботдаги кўрсатмаларга амал қилиб, тўловни амалга оширинг ва киришга рухсат олинг.
3) Тўловни тасдиқланг
Администратор билан боғланиш: 👉 t.me/Kontentnoma_pro_01
Visa/MasterCard орқали тўлаш:
1) Халкаро тўлов ҳаволасига ўтинг 👉 t.me/tribute/app?startapp=sm32
2) Карта маълумотларини киритинг
3) Тўловни тасдиқланг.
Эътибор беринг!!!!
Сиз тўловни Visa/MasterCard картаси билан амалга оширганингизда, банкнинг валюта курсига қараб, нархлар фарқ қилиши мумкин!
Kontentnoma Pro — Ижтимоий тармоқларда видеоконтент юритишда керакли барча соҳадан тажрибалар улашилади!
Хулоса қилиб айтганда, атиги 100 доллардан камроқ бўлган суммани бир йиллик илм-тажрибалар учун сармоя қилиш ортидан, СММ, мобилография, интернетда блог юритиш, контентмейкерлик, копирайтинг ва медиага оид билимларни ўрганиб боришингиз мумкин! Бунақа имконият Ўзбекистонда ҳозирча бошқа йўқ!
Ҳозироқ Контентнома Kontentnoma Pro телеграмдаги ёпиқ каналга қўшилинг! Батафсил маълумот олиш учун менежер билан боғланинг!
Мавзуга оид

17:27 / 11.08.2024
Марказий Осиёнинг умумий телеканали ташкил этилиши мумкин

23:13 / 17.07.2024
«Сўнгги вақтларда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз» — Комил Алламжонов

09:31 / 09.11.2023
Россияда «медиа-полициячилар»ни тайёрлаш бошланди

23:11 / 23.10.2023