Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги мактаблардан бирида директор ўринбосари ўқувчи қизнинг номусига тегиб келгани маълум бўлди
Kun.uz манбасига кўра, Денов туманидаги мактаблардан бирида директор ўринбосари 9-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизни номусига тегиб келган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани, тергов ва суд жараёнини ваколатлари доирасида кузатиб бораётганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
Сурхондарё вилоятидаги мактаблардан бирида директор ўринбосари ўқувчи қизнинг номусига теккан. Директор ўринбосари ва ўқувчининг исм-шарифи Kun.uz'га маълум.
Таҳририятга келиб тушган маълумотга кўра, директор ўринбосари юқори синф ўқувчисини номусига тегиб келган. 2024 йилнинг сентябр ойида ўқувчининг ота-онаси бу ҳақда хабар топган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилган.
Болалар омбудсмани Сурхондарёда шундай ҳолат бўлганини Kun.uz'га тасдиқлади. Ҳолат бўйича вояга етмаган қизнинг ота-онаси аризаси асосида болалар омбудсмани ва ИИБ ҳамкорлигида тергов ҳаракатлари олиб борилган. Директор ўринбосари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
“Вояга етмаганларга қарши жиноятга оид иш юритуви бола манфаатлари ҳимояси нуқтайи назаридан иш тафсилотлари ошкор этилмаган тарзда олиб борилади. Болалар омбудсмани боланинг ҳаёти, соғлиғи ва жинсий дахлсизлигига қарши содир этилган ҳар қандай жиноят бўйича олиб борилаётган тергов давомида ўз ваколатлари доирасида кузатув олиб бормоқда”, – дейилади болалар омбудсмани Kun.uz'га тақдим қилган маълумотда.
Маълум бўлишича, ҳозирда иш судга оширилган. Суд мажлиси яқин кунларда ёпиқ тарзда бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Бухоро вилояти Пешку туманида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани айтилганди.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Навоийдаги иккита осма дор йўли фаолияти тақиқланди
Жамият | 13:24
-
Тошкент вилоятида янги аэропорт учун жой қидирилмоқда
Ўзбекистон | 12:28
-
Аляскадаги музокаралар: Путин нима талаб қилади ва Трампга нима керак?
Жаҳон | 12:26
-
Россияга ён бериш йўқ – ЕИ санкцияларнинг навбатдаги пакети устида ишлайди
Жаҳон | 12:18
Мавзуга оид

20:17 / 05.08.2025
Андижонда маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

19:02 / 01.08.2025
Россиялик овчи Сурхондарёда ноёб морхўрни овлаш учун 100 минг доллар тўлагани маълум бўлди

13:04 / 31.07.2025
Боласига зўравонлик қилганлардан фарзанди олиб қўйилиши мумкин

14:51 / 30.07.2025