Трамп Си Жинпинг билан телефон орқали TikTok ва савдо алоқаларини муҳокама қилди
АҚШнинг сайланган президенти ушбу мулоқотни «Хитой учун ҳам, АҚШ учун ҳам жуда яхши», деб атади. У Хитой раиси билан дунёни янада хавфсиз қилиш учун барча имкониятларни ишга солишини билдирди.

Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ХХР раиси Си Жинпинг билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «Синхуа» агентлиги ва Трампнинг ўзи хабар берди.
Хитой агентлиги суҳбат тафсилотлари ҳақида маълумот бермаган. Трамп ўзининг TruthSocial ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ушбу қўнғироқни «Хитой учун ҳам, АҚШ учун ҳам жуда яхши», деб атаган.
«Мен кўплаб муаммоларни биргаликда ҳал қилишимизни ва зудлик билан бошлашимизни кутяпман. Биз савдо баланси, фентатил, TikTok ва бошқа кўплаб мавзуларни муҳокама қилдик. Раис Си ҳамда мен дунёни янада хавфсиз ва тинч қилиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз», — деб ёзади Трамп.
АҚШ Конгресси миллий хавфсизликка таҳдид уйғотиши мумкинлиги сабаб TikTokʼни блоклашга оид қонун лойиҳасини 2024 йил апрелда қабул қилганди. Ўша ойнинг ўзида Жо Байден қонунни имзолаган. Сервисга эгалик қилувчи ByteDance компаниясига уни америкаликларга сотиши учун 270 кун муҳлат берилган. Ушбу муддат 19 январда — Доналд Трампнинг инаугурациясидан бир кун олдин тугайди.
Bloombergʼнинг ёзишича, Хитой ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғининг АҚШдаги бошқарувини бизнесмен Илон Маскка бериш ниятида. Аммо TikTokʼнинг ўзи буни рад этган. Associated Press маълумотларига кўра, Байден администрацияси ижтимоий тармоқни блокировга қилиш қарорини Трампнинг бўлажак администрациясига қолдиради.
Шу билан бирга, 17 январ куни АҚШ Олий суди TikTok қисқа видеолар платформасининг ByteDance компанияси томонидан сотилиши ёки миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан АҚШ ҳудудида тақиқланишини талаб қиладиган қонунни кучда қолдирди.
Мавзуга оид

00:19
Зеленский Овал кабинетдаги тортишув учун Трампдан кечирим сўради — АҚШ президентининг махсус вакили

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

01:10 / 10.03.2025
Трамп: Украина АҚШ ёрдами билан ҳам омон қолмаслиги мумкин

19:14 / 09.03.2025