Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда дунёдаги энг йирик аккумулятор заводларидан бирида ёнғин чиқди
Moss Landing Power Plant электр станциясида кучли ёнғин бошланди. Расмийлар ҳозирга қадар 1,5 минг кишини эвакуация қилди.

Фото: Doug Duran/Bay Area News Group
Калифорниядаги Moss Landing Power Plant электр станциясида 16 январ куни кучли ёнғин бошланди. Электр станциясида дунёдаги энг йирик энергия тўплагич жойлашган — аккумуляторларнинг умумий қуввати 750 мегаваттни ташкил этади.
Қайд этилишича, ёнғин 300 мегаваттли сақлагичлар жойлашган бинодан бошланган. Ушбу ёнғин улкан аккумуляторларнинг ёниб кетиши эҳтимоли сабаб жуда хавфли ҳисобланади. Ҳудуд расмийлари ҳозирча 1,5 минг кишини эвакуация қилган, шунингдек, бино яқинидан ўтувчи Highway 1 шоссесини ёпиб қўйган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин бир кун олдин бошланган бўлса-да, аланга кучи сўнмаган, электр станцияси атрофини қора тутун қоплаган. Moss Landing Power Plant станцияси Vistra энергетика компаниясига тегишли. 2020 ва 2021 йилларда ҳам электр станцияси ҳудудида ёнғинлар юз берган, аммо улар тезда ўчирилган эди.
Ҳозирда юз бераётган ёнғин нима сабабдан юзага келгани маълум қилинмади. Vistra’га кўра, ёнғин бошланиши билан электр станцияси ходимлари эвакуация қилинган ва у ўчирилиши билан тергов ҳаракатлари бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ҳозирга қадар ёнғинлар оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлган. АҚШ президенти Жо Байден Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига федерал ёрдам кўрсатиш учун ушбу ерларни фалокат ҳудуди деб эълон қилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда
Жаҳон | 23:23
-
Жазирама ортда қолди. Олдинда – мўтадил ёз
Жамият | 23:03
-
Археологлар «мисли кўрилмаган» хазинани олиб кетиш вақтида ҳужумга учраган кема қолдиқларини топди
Жаҳон | 22:59
-
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00
Мавзуга оид

14:47 / 07.07.2025
Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

20:09 / 06.07.2025
Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин чиқди. Уни қуршаб олишга салкам 2 соат вақт кетди

15:21 / 06.07.2025
Тахтақорача довонида яна ёнғин чиқди

07:26 / 05.07.2025