Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Оқтов яқинидаги авиаҳалокатнинг холисона тергов қилинишидан манфаатдор — Песков
Тергов органларига зарур топшириқлар берилди, деди Россия президенти матбуот котиби.

Фото: РИА Новости
Россия Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпанияси самолётининг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учраши юзасидан мутлақо объектив ва холис тергов ўтказилишидан манфаатдор. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Тергов идораларига керакли кўрсатмалар берилди <…> Биз ушбу ҳалокат сабабларини аниқлаш учун мутлақо объектив ва холис тергов ўтказилишидан манфаатдормиз», деди Кремл вакили журналистларга.
Песков авиаҳалокатдан сўнг Россия президенти Владимир Путин ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев икки марта телефон орқали гаплашганини, Россия раҳбари узр сўраб, таассуф сўзларини айтганини эслатди. «Ушбу ҳалокат сабабларини ўрганишда барча зарур ёрдам ва ҳамкорлик кўрсатилмоқда», деди Кремл вакили.
29 декабр куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Озарбойжон телевидениесига интервю бериб, Россия AZAL самолётининг Оқтовда қулаши сабабларини «бости-бости» қилмоқчи бўлганидан афсусда эканини айтди. Унинг таъкидлашича, «самолёт атайлаб уриб туширилмагани аниқ», лекин Россия томони воқеадаги айбини зудлик билан тан олиб, Озарбойжондан кечирим сўраши керак эди. «Афсуски, дастлабки уч кун давомида биз Россиядан уйдирма версиялардан бошқа ҳеч нарса эшитмадик», деб хулоса қилди Алиев.
7 январ куни Озарбойжон раҳбари Москвадан айбни расман ўз зиммасига олишни, айбдорларни жазолашни ҳамда товон пули тўлашни талаб қилаётганини яна бир бор таъкидлади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган катер ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
Мавзуга оид

22:12 / 19.07.2025
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда

20:28 / 19.07.2025
Туркий бирлик дарвозаси – Зангезур коридори атрофида нималар бўлмоқда?

20:57 / 14.07.2025
АҚШ Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олмоқчи

19:30 / 13.07.2025