Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда Оқтов яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти «қора қутилари»ни расшифровка қилиш бошланди
Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинига қулаган Azerbaijan Airlines самолёти «қора қутилари» Бразилияга топширилган. Ҳозирда мутахассислар унинг расшифровкаси билан шуғулланмоқда.

Фото: Anadolu Agency
Бразилияда 3 январ куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines (AZAL) самолётининг «қора қутилари»ни расшифровка қилиш бошланди, деб хабар беради Euronews.
Қайд этилишича, самолёт бортидаги ўзиёзар ускунадаги маълумотлар расшифровкаси учта давлат экспертлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Гуруҳдан Қозоғистон, Озарбойжон ва Россия терговчилари ўрин олган.
Бразилия Ҳарбий-ҳаво кучларининг маълум қилишича, учувчиларнинг овозлари ва самолётнинг бутун парвоз давомидаги ҳолатига оид маълумотлар сақланган «қора қутилар» қисқа фурсатда ўрганилиб, таҳлил қилинади.
Якуний ҳисоботда эълон қилинган хулосалар Қозоғистон расмийларига топширилади.
25 декабр куни Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines (AZAL) самолёти Оқтов яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокатда 38 киши ҳалок бўлди. Аввалроқ Қозоғистон Транспорт вазирлиги AZAL ҳалокати бўйича терговнинг дастлабки натижалари 30 кун ичида оммага эълон қилинишини билдирган эди.
Azerbaijan Airlines Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 самолёти ҳалокатга учраганидан сўнг «хавфсизлик муаммолари» туфайли Россиянинг қатор шаҳарларига парвозларни тўхтатди. Бу ҳақда президент Илҳом Алиев 29 декабр куни AZTV Озарбойжон телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
«AZAL Россиянинг етти шаҳрига парвозларни номаълум муддатга тўхтатди. Шу билан бирга, биз Россиянинг уч шаҳридан Озарбойжонга ҳаво қатновини тўхтатиб қўйдик. Хавфсизлик биринчи ўринда туради», деди у. Алиевнинг таъкидлашича, у бу шаҳарларга парвозлар қачон тикланишини билмайди, бироқ Боку «Россия ҳаво ҳудуди хавфсизлиги масалаларини» ҳисобга олади.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

21:14 / 26.07.2025
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

14:23 / 25.07.2025
Minval AZAL самолёти ҳалокатининг янги тафсилотларини маълум қилди

22:12 / 19.07.2025
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда

22:28 / 15.07.2025