Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди
Қўриқхонада адашиб қолган бола ёввойи меваларни истеъмол қилиб омон қолган. У ичимлик сув олиш учун таёқ ёрдамида қуруқ дарё ўзанларида кичик қудуқлар ҳам қазиган.

Фото: Mutsa Murombedzi/Twitter
Зимбабведа шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун давомида қолиб кетган саккиз ёшли бола тирик ҳолда топилди, деб хабар беради BBC.
Мамлакат парламенти аъзосининг сўзларига кўра, Тинотенда Пуду исмли бола уйидан 23 километр узоқликдаги Матусадона қўриқхонасига сайрга борган. Қўриқхона ичида адашиб қолган бола беш кун давомида шерлардан яшириниб, ёввойи меваларни тановул қилган ҳолда омон қолган.
Таъкидланишича, Матусадона қўриқхонасида 40 га яқин шер мавжуд. African Parks маълумотларида келтирилишича, ушбу қўриқхона қачонлардир Африкадаги шерларнинг энг зич популяцияси кузатилган маскан бўлган.
Бола тирик қолиш учун ёввойи табиатда жон сақлаш бўйича билимларини ишга солган. Тинотенда ичимлик сув олиш учун таёқ ёрдамида қуруқ дарё ўзанларида кичик қудуқлар қазиган — бундай усулни у қурғоқчил ҳудудда яшагани боис ўрганган.
Няминями маҳаллий жамоати аъзолари қидирув гуруҳини ташкил этиб, ҳар куни дўмбира чалган ҳолда боланинг уйга қайтишига имкон яратган. Охир-оқибат болани қўриқхона кузатувчилари топишга муваффақ бўлган.
Депутатнинг сўзларига кўра, ёввойи табиатдаги «саёҳати»нинг бешинчи кунида Тинотенда машина овозини эшитиб қолган ва у томон югуриб борган.
Қўриқхона майдони 1470 километр квадратдан ортиқни ташкил этиб, у ерда зебралар, филлар, бегемотлар, шер ва антилопалар яшайди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

20:10 / 16.03.2025
Ҳиндистонда камёб шерлар икки ҳафтада уч кишининг ўлимига сабабчи бўлди

08:00 / 14.03.2025
“Зарафшон” миллий табиат боғи ва иккита давлат қўриқхонаси ҳудуди кенгайтирилди

21:09 / 01.01.2025
Зимбабведа ўлим жазоси расман бекор қилинди

15:30 / 13.11.2024