Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея мухолифати ҳокимиятдан четлатилган президентни зудлик билан ҳибсга олишни талаб қилди
31 декабр куни Сеул суди президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун ордер берди. Энди Коррупция амалиётларини тергов қилиш идорасида (CIO) буни амалга ошириш учун бир ҳафта вақт бор.

Фото: EPA/ТАСС
Жанубий Кореянинг асосий мухолифатдаги Демократик партияси аввалроқ ҳибсга олиш учун ордер берилган ва ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлни зудлик билан ҳибсга олишга чақирди, деб хабар берди Interfax.
«Исёнчи Юн Сок Ёл ўз қароргоҳида яшириниб, ҳукумат муассасаларининг қонуний талабига бўйсунмаяпти ва халқни исёнга чақирмоқда», деди Демократик партиянинг сиёсий қўмитаси раиси Жин Сон-Жун. Унинг қўшимча қилишича, Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш «устувор вазифадир».
31 декабр куни Сеул суди президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун ордер берди. Энди полиция ва мудофаа амалдорларидан ташкил топган Коррупция амалиётларини тергов қилиш идорасида (CIO) буни амалга ошириш учун бир ҳафта вақт бор. Марказий разведка бошқармаси, агар Юн Сок-Ёлнинг қўриқчилари уни ҳибсга олишга тўсқинлик қилса, полиция кучлари жалб қилиниши мумкинлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Юн Сок Ёл президент қароргоҳи ёнида тўпланган ўз тарафдорларига ёзма мурожаат йўллаб, унда «Жанубий Кореяга таҳдид солаётган давлатга қарши кучларга» қарши курашни давом эттиришга ваъда берган эди.
3 декабр куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини маълум қилди. Кейинчалик у парламент депутатлари қаршилиги туфайли, ҳарбий ҳолатни бекор қилишга рози бўлди. Мамлакатда ҳарбий ҳолат тахминан беш соат давом этди.
Шундан сўнг, парламент президентга импичмент эълон қилиб, лавозимидан вақтинча четлатди. Ҳарбий ҳолат эълон қилиниши бўйича очилган иш тергови давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
Мавзуга оид

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

19:12 / 14.07.2025
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди

14:58 / 14.07.2025
"Ўткан кунлар" романи корейс тилига таржима қилинди

18:28 / 10.07.2025