Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц РФ урушини AZAL самолёти ҳалокати сабаби деб атади
Германия канцлери Олаф Шолц 38 киши ҳалок бўлган Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистонда қулаши сабабини Россиянинг Украинадаги уруши деб атади. Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам худди шундай баёнот билан чиқди.

Фото: AP
Германия канцлери Қозоғистонда 38 кишининг ҳаётига зомин бўлган Озарбойжон самолётининг қулаши сабабини Россиянинг Украинага қарши уруши деб кўрсатди. Бу урушдан «борган сари кўпроқ бегуноҳ одамлар, шу жумладан Украинадан ташқарида ҳам жабр кўрмоқда», деб ёзди Олаф Шолц 30 декабр, душанба куни X ижтимоий тармоғида.
«Бизнинг ўй-хаёлларимиз қурбонларнинг оила аъзолари билан, шунингдек, ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», — дея қўшимча қилди Германия ҳукумати раҳбари.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, «агар Украинага қарши уруш олиб борилмаганида, бу қадар кўп одамларнинг фожиали ўлими содир бўлмасди», дея маълум қилди.
Алиев: AZAL хавфсизлик нуқтайи назаридан РФ шаҳарларига парвозларни тўхтатди
Azerbaijan Airlines (AZAL) Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 самолёти ҳалокатга учраганидан сўнг «хавфсизлик муаммолари» туфайли Россиянинг қатор шаҳарларига парвозларни тўхтатди. Бу ҳақда президент Илҳом Алиев 29 декабр куни AZTV Озарбойжон телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
«AZAL Россиянинг етти шаҳрига парвозларни номаълум муддатга тўхтатди. Шу билан бирга, биз Россиянинг уч шаҳридан Озарбойжонга ҳаво қатновини тўхтатиб қўйдик. Хавфсизлик учун биринчи ўринда туради», деди у. Алиевнинг таъкидлашича, у бу шаҳарларга парвозлар қачон тикланишини билмайди, бироқ Боку «Россия ҳаво ҳудуди хавфсизлиги масалаларини» ҳисобга олади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда сув захиралари энг паст даражага тушиб кетди
Жаҳон | 08:27
-
Немисларнинг деярли ярми ҳукумат фаолиятидан норози
Жаҳон | 08:22
-
Эгасиз кўчмас мол-мулкни давлат мулкига ўтказиш тартиби тасдиқланади
Кўчмас мулк | 07:55
-
Германия ИИВ Россия фуқароларига гумвизалар бериш тўхтатилганини тасдиқлади
Жаҳон | 07:53
Мавзуга оид

21:14 / 26.07.2025
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

14:23 / 25.07.2025
Minval AZAL самолёти ҳалокатининг янги тафсилотларини маълум қилди

22:12 / 19.07.2025
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда

14:03 / 02.07.2025