Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар
Бу сўнгги 11 ой ичидаги энг йирик алмашув бўлди. Украина ва Россиянинг алмашилган асирлар сони бўйича маълумотларида рақамлар турлича кўрсатилган.

Россия ва Украина 30 декабр куни ҳарбий асирларини алмашди, унинг натижасида Россия томони 150 кишини қайтарган, деб хабар берган РФ мудофаа вазирлиги. Бу сўнгги 11 ой мобайнидаги энг кенг кўламли асирлар алмашуви бўлди: 2024 йил январида 195 нафар россиялик ҳарбий асир 195 нафар украинга алмашилди. РФ мудофаа вазирлигидагилар ҳозирда россиялик аскарлар Беларус ҳудудида бўлиб турганини маълум қилган.

РФ мудофаа вазирлиги / AP / Scanpix / LETA
Вазирликка кўра, Украинага ҳам 150 киши қайтарилган, аммо Володимир Зеленский уйга 189 украиналик қайтгани ҳақида хабар берган, улар қаторида — «Азовстал», Чернобил АЭС ва Змеиний оролини ҳимоя қилган ҳарбийлар, шунингдек, Мариупол тинч аҳолиси вакили бўлган икки киши ҳам бор.
РФ мудофаа вазирлигига кўра, алмашув БАА воситачилигида амалга ошган.
Бундан олдинги асирлар алмашинуви 2024 йил 18 октябрда бўлиб ўтганди. Ўшанда Россия 95 нафар ҳарбий асирни Украинага топширган ва ушбу мамлакатдан ҳам шунча асирларини қайтариб олганди. 17 декабр куни инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Татяна Москалкова Россия ва Украина ҳарбийлари «кўплаб асирларни алмашиш» бўйича музокаралар олиб бораётгани, аммо ҳозирча бу борада келишувга эришилмаганини айтганди.

Володимир Зеленскийнинг Telegram-канали

Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA


Maksym Kishka / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Мавзуга оид

23:00
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

16:59