Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ўқувчига қўл кўтарган директор ўринбосарига ҳайфсан берилди
Нарпай туманидаги мактабда директор ўринбосари 8-синф ўқувчисининг юзига уриб, синфдан чиқариб юборди. ММТБ томонидан директор ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди.

Фото: Видеодан кадр
Болалар омбудсмани Самарқанд вилояти Нарпай туманида ўқувчига қўл кўтарган директор ўринбосари иши юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда «Нарпайда мактаб директори ўринбосари ўқувчини калтаклади» сарлавҳаси остида тарқалган видеодаги ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилган.
Аниқланишича, ҳолат жорий йил 20 ноябр куни содир бўлган. Нарпай тумани 6-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.Х. (2010 йилда туғилган, ўғил бола) дарс вақтида ўқув қуроллари қолиб кетгани сабаб уларни олиб келиш мақсадида мазкур мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.М.дан (1991 йилда туғилган, аёл) рухсат сўраган.
Ўқитувчи рухсат бермагани сабабли ўзаро жанжал юзага келиб, Ш.М. вояга етмаган ўқувчини уришиб, унинг юз қисмига урган ва синфдан чиқариб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан А.Х.га нисбатан тан жароҳати бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ўз касбий вазифасига зид бундай ҳаракати учун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Ш.га ММТБ томонидан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган.
Аввалроқ Ўрта Чирчиқда 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан калтаклангани, Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослагани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини аниқлади
Жаҳон | 22:40
-
«Қўлга тушган» тизим: селектор воқеаси муаммога кўзгу тутди
Ўзбекистон | 22:31
-
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолётидаги носозлик бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 21:59
-
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин
Ўзбекистон | 21:41
Мавзуга оид

14:09
Самарқандда ноқонуний қурилган 12 қаватли машҳур бинони бузиш бошланди

18:06 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025