Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Сурияга буғдой экспортини тўхтатди
Россия буғдой экспортчилари Суриянинг янги расмийлари билан боғлиқ ноаниқлик ва тўловлар кечикиши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзади Reuters.
Президент Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Россия Сурияга буғдой етказиб беришни тўхтатди. 13 декабр, жума куни Reuters агентлиги Россия ва Сурия манбаларига таяниб, россиялик экспортёрлар янги ҳукуматга оид ноаниқлик ва тўловлар кечикиши мумкинлигидан хавотирда эканини ёзди.
«Ўйлайманки, ҳозирги шароитда ҳеч ким Сурияга буғдой етказиб беришга журъат эта олмайди», деди Reuters агентлигига россиялик манба.
Сурияга буғдой олиб кетаётган икки кема манзилига етиб бормади
Шу билан бирга, Россия буғдойини Сурияга олиб кетаётган иккита кема ўз манзилига етиб бормади, деб ёзади агентлик юк ташиш маълумотларига таяниб. Улардан бири — «Михаил Ненашев» Сурия қирғоқларида турибди, иккинчиси — «Альфа Гермес» Сурия қирғоқларида бир неча кун тургандан сўнг Мисрнинг Искандария портига йўл олмоқда.
Суриялик манбанинг Reuters агентлигига айтишича, кемалар тўловлар бўйича ноаниқлик туфайли кечиктирилган ва Россия Суриянинг янги расмийлари билан бу масалани муҳокама қилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москвадаги олий мактаб талабаларига ўқишни бошқа олийгоҳларга кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 07:42
-
Қозоғистон Ўзбекистонда касбга ўқитиш инновацион марказини очади
Ўзбекистон | 07:40
-
ЕИ-Хитой саммити: Брюссел Пекинни Россияга таъсир ўтказишга чақирди
Жаҳон | 07:31
-
Ўзбекистонга шу йилнинг январ-май ойларида 4,2 млн хорижий сайёҳ келди
Туризм | 07:30
Мавзуга оид

18:52 / 23.07.2025
Сурия Туркиядан мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам сўради

09:09 / 23.07.2025
Сурия расмийлари Сувайдадан бадавий оилаларни эвакуация қилишни бошлади

14:30 / 19.07.2025
АҚШ: Исроил ва Сурия оташкесимга келишди

22:22 / 18.07.2025