Франция адлия вазири «Эзгулик» жамияти раҳбарига халқаро мукофотни топширди
Кеча, 10 декабр куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган маросимда «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамиятига «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти топширилди. Жамият раиси Абдураҳмон Ташанов мукофотни — Франция адлия вазири Дидие Миго ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маслаҳат комиссияси раиси Жан-Мари Бургубурудан қабул қилиб олди.

Фото: Франция Адлия вазирлиги
Франция Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича «Озодлик, тенглик, биродарлик« мукофоти 1988 йилда CNCDH ташаббуси билан яратилган. Ушбу мукофотнинг мақсади бутун дунёда инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилишда фуқаролик жамиятининг асосий ролини тан олишдир.
«Гарчи бу йил танланган мавзу қуролли можаролар шароитида тинч аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлса-да, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти вакилларининг муҳим роли ва халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳамма жойда ҳимоя қилиш зарурдир. Дунёда сиз инсоният учун бугун ва эртага умид йўлларини яратасиз. Сизга тақдим этилган мукофотларни ҳурматимиз, қўллаб-қувватлаганимиз ва эътироф этилганимиз далили сифатида қабул қилинг», — деган Франция адлия вазири.
Мазкур мукофот дунёнинг 5 нафар фуқаролик жамияти ташкилотига берилади. Бу галги ғолиблар орасида «Эзгулик» билан бирга Камерундаги «Манделла» маркази, Гаитидаги «Citizens» ташкилоти, Колумбиянинг Ludirlena PÉREZ CARVAJAL ташкилоти ва Суриядаги «Caesar» ташкилотлари бор.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда курерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 11:16
-
🔴 LIVE: АҚШ-Эрон уруши: бўрондан аввалги сокинликми?
Жаҳон | 11:15
-
Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда Ядро тиббиёти маркази ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:49
-
Ўзбекистон жанубида ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутиляпти
Ўзбекистон | 10:45
Мавзуга оид

23:20 / 21.06.2025
Туниснинг собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

14:50 / 18.06.2025
Франция собиқ бош вазири Фийон тўрт йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

08:48 / 18.06.2025
Франция ва Испания россияликлар учун виза қоидаларини қатъийлаштирди

12:22 / 16.06.2025