Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Нобел лауреати Наргис Муҳаммадий вақтинча озод қилинди
2023 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган эронлик ҳуқуқ фаоли Наргис Муҳаммадий соғлиғи ҳолати сабабли уч ҳафтага қамоқдан озод этилди, деди унинг адвокати.

Фото: biographylane.com
Эрон ҳукумати инсон ҳуқуқлари фаоли, 2023 йилги Нобел тинчлик мукофоти совриндори Наргис Муҳаммадийни тиббий сабабларга кўра вақтинча қамоқдан озод қилди. Унинг жазосини кейинги ижроси уч ҳафтага қолдирилди, деб ёзди Муҳаммадийнинг адвокати Мостафа Нили 4 декабр, чоршанба куни X ижтимоий тармоқда.
Адвокатнинг таъкидлашича, бундай қарорга мижозининг ўсимтани олиб ташлаш бўйича операциядан кейинги жисмоний ҳолати сабаб бўлган. Унинг сўзларига кўра, ўсимта салбий бўлмаган, аммо 52 ёшли аёл ҳар уч ойда бир марта текширувдан ўтиши керак.
Муҳаммадий тарафдорлари бу қарорни етарли эмас деб атади
Муҳаммадийнинг оиласи ва тарафдорлари ҳукм ижроси 21 кунга қолдирилишини етарли эмас деб атади. «Биз Наргис Муҳаммадийнинг зудлик билан ва сўзсиз озод этилишини ёки ҳеч бўлмаганда унинг вақтинчалик озод этилишини уч ойга узайтирилишини талаб қиламиз», деди улар.
Эрон аёллар ҳаракати етакчиларидан бири Наргис Муҳаммадий сўнгги 25 йил ичида мажбурий ҳижоб ва ўлим жазосига қарши курашгани учун бир неча бор ҳибсга олинган ва судга тортилган. У сўнгги ўн йилни баъзи узилишлар билан қамоқда ўтказди. Муҳаммадий охирги марта 2021 йил ноябрида Теҳронда қўлга олинган эди. 2024 йил июн ойида унга яна бир ҳукм чиқарилди — «давлатга қарши ташвиқот» учун бир йиллик қамоқ жазоси берилди.
2023 йилда Наргис Муҳаммадий аёлларга зулмга қарши кураши ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тарғиб қилгани учун тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Жаҳон | 01:19
-
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
Жаҳон | 01:00
-
Арманистон собиқ бош вазири Женнифер Лопес концертига қилинган харажатларни конституцияга зид деб атади
Жаҳон | 00:46
-
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

13:10 / 31.07.2025
АҚШ 2018 йилдан бери Эронга қарши энг кўп сонли санкциялар киритди

21:22 / 29.07.2025
ҲАМАСга таъсири энг кучли давлатлар қайсилар?

10:42 / 29.07.2025
Трамп Эрон ядровий объектларини яна «яксон этиш» билан таҳдид қилди

08:27 / 28.07.2025