Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доғистонда рақибини симоб билан заҳарлашга уринган шахматчига жиноий иш очилмайдиган бўлди
ИИВнинг Маҳачқалъа бўйича бошқармаси шахмат турнири вақтида рақибининг столига симоб тўккан доғистонлик шахматчи Амина Абакаровага нисбатан жиноий иш қўзғатишни рад этди.

Амина Абакарова
ИИВнинг Маҳачқалъа бўйича бошқармаси 2024 йил август ойида ўтказилган шахмат турнири вақтида рақиби столига симоб тўккан доғистонлик шахматчи Амина Абакаровага нисбатан жиноий иш қўзғатишни рад этди. Бу ҳақда полициянинг жабрланган шахматчи Умайганат Османовага йўллаган жавобида сўз боради.
Терговда соғлиққа қасддан шикаст етказиш бўйича иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилган, аммо охир-оқибат бунга асос топилмаган. «Мени тиббий экспертизага юборишди ва ҳеч қандай жабр кўрмаганим, тан жароҳатлари йўқлиги сабаб иш қўзғатишмади. Тан жароҳати бўлмаслиги табиий, ахир бу ерда заҳарли модданинг буғланиши ва ундан нафас олиш ҳақида кетяпти-ку», — деган Османова журналистларга.
Мазкур воқеа 7 август куни Маҳачқалъада ўтказилган шахмат бўйича Доғистон чемпионатида содир бўлган. Кузатув камералари орқали ёзиб олинган тасвирларга кўра, турнир аввалида Абакарова иштирокчилар рўйхатини ўрганиб чиққан, кейин эса термометрдаги симобни Османованинг шахмат доскаси ёнига тўккан. Беллашув вақтида Османова ўзини ёмон ҳис қилган, унинг боши оғриб, кўнгли айниган, шахматчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Абакарова шу куниёқ ушланган. У ўзининг хатти-ҳаракатини қасос олиш мақсадида қилганини, нияти рақибига зарар етказиш эмас, фақат қўрқитиш бўлганини маълум қилган. ОАВнинг ёзишича, бундан олдин Абакарова Османовага беллашувда ютқазиб қўйган.
Содир бўлган воқеадан кейин Абакарова Доғистон Шахмат федерациясидан чиқариб юборилган, шунингдек, Россия Шахмат федерацияси томонидан ўтказиладиган мусобақалардан вақтинча четлатилган. У бутун умрга дисквалификация қилиниши мумкин.
Османова мазкур воқеалардан кейин Абакарова ундан кечирим ҳам сўрамаганини билдирган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғазода бошланган вақтинчалик тинчлик режими, Европа билан келишиб олган Трамп ва Малайзиядаги музокаралар – кун дайжести
Жаҳон | 13:58
-
Салкам 4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш омбори аниқланди
Жамият | 13:38
-
Россияда мактаб чатларини Max давлат мессенжерига ўтказиш синовдан ўтказиляпти
Жаҳон | 13:21
-
Тошкентда ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 59 та уй-жой қурилиши тўхтатилди
Кўчмас мулк | 13:15
Мавзуга оид

07:41 / 12.07.2025
Доғистонда 300 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди

19:05 / 05.05.2025
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди

17:22 / 09.03.2025
Чеченистон ва Доғистонда Telegram блокланди

23:44 / 05.03.2025