Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термитлар туфайли яроқсиз ҳолга келган уй эгаларига бошқа уй-жой берилади
Махсус комиссия аризачининг мурожаатини 7 иш куни давомида ўрганиб, уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлик даражасини аниқлайди. Аризагўйга берилган хулоса келгусида уни белгиланган тартибда давлат томонидан уй-жой билан таъминлаш учун асос ҳисобланади.

Фото: Kun.uz
Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойлар яшаш учун яроқсиз деб топилса аҳоли бошқа уй-жой билан таъминланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 ноябрда кучга кирган қарорида кўзда тутилган.
Қарор билан термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Маъмурий регламентга мувофиқ ушбу давлат хизмати 2025 йил 1 январдан бошлаб туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тузиладиган Термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойларни аниқлаш комиссияси томонидан Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДXП орқали рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида комиссияга электрон шаклда юборилади. ЯИДXП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда комиссияга юборилади.
Комиссия 7 иш куни давомида сўровномани кўриб чиқиб, уй-жой жойлашган ҳудудга чиққан ҳолда қуйидагиларни аниқлайди: уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланганлик даражасини, техник ҳолатини, яшаш имконияти мавжудлигини, яроқсиз ҳолатга келганлигини. Ўрганиш натижасида комиссия хулосаси ариза берувчига юборилади.
Бунда ўрганиш натижасида уй-жойнинг яроқсиз ҳолатга келганлиги тасдиқланса, хабарнома қўшимча равишда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига уй-жойни яшашга мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш ҳамда уй-жой фондидан чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун юборилади.
Аризагўйга берилган хулоса келгусида уни белгиланган тартибда давлат томонидан уй-жой билан таъминлаш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: сўровномада нотўғри ёки хато маълумотлар кўрсатилганда; ариза берувчи томонидан комиссияга уй-жойни кўздан кечириш учун имкон берилмаганда ёки кўздан кечиришга тўсқинлик қилинганда; уй-жойнинг термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган бўлишига қарамай, унинг техник ҳолати яшаш имконини берганда; уй-жойда термитлар ва бошқа ҳашоратлардан зарарланиш ҳолатлари аниқланмаганда.
Давлат хизматини бошқа асосларга кўра рад қилиш тақиқланади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Ғазодаги Гуманитар фонди собиқ қўриқчиси ҳарбий жиноятларга гувоҳ бўлганини сўзлаб берди
Жаҳон | 14:03
-
«Трампнинг сабри тугамоқда» – Рубио
Жаҳон | 14:00
-
Тожикистонда даҳшатли қотиллик иши, Қозоғистонда деразадан қулаган чақалоқ ва Қирғизистонда тақиқланган сим-карта «ўртакашлиги»
Жаҳон | 13:37
-
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
Ўзбекистон | 11:35
Мавзуга оид

13:49 / 19.07.2025
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ўсишни давом эттирмоқда

20:19 / 15.07.2025
Тошкентда кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ фуқароларни чув туширди

11:26 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти

18:37 / 20.06.2025