«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди
2024 йилнинг мартидан бери Фарҳод Нурмуҳамедов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси вазифасини бажариб келаётган эди.

Акбар Султонов / Фото: Акбар Султонов
Акбар Султонов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди, деб хабар беради уюшма матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бугун 25 ноябрь куни «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва унга аъзо тадбиркорлик субъектларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтган.
Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилган. Унда уюшмага аъзо корхоналар томонидан «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига Акбар Султонов бир овоздан тасдиқланган. Шунингдек, уюшма кенгашининг янги таркиби сайланган.
Бундан ташқари, йиғилишда 2024-2025 йилларга мўлжалланган чарм-пойабзал ва мўйна саноатини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди. 2024 йилда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард квадрат дециметр, пойабзал маҳсулотларини 205 миллион жуфтга, чарм-атторлик маҳсулотларини эса 143 миллион донага етказиш чоралари белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев лавозимини тарк этганди. Раис вазифасини вақтинча бажарувчи этиб унинг ўринбосари Фарҳод Нурмуҳамедов тайинланган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
Жаҳон | 21:42 / 15.06.2025
-
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
-
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат
Жамият | 20:03 / 15.06.2025
-
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
Жаҳон | 19:45 / 15.06.2025
Мавзуга оид

11:23 / 09.07.2024
Оҳангаронда 23 та янги чарм саноат корхонаси барпо этилади

21:58 / 18.03.2024
Учта уюшма раислари ўзгарди

17:36 / 23.10.2023
“UzCharmExpoEurAsia-2023”да 112 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди

09:00 / 18.09.2023