Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
Ердан 800 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган галактика учта ҳалқага экани билан аҳамиятли.

Фото: Subaru Telescope
Япониянинг Subaru космик телескопи учта ҳалқага эга ноёб галактикани аниқлади, деб хабар беради Live Science. Миллий астрономик обсерваторияга кўра, Гавайидаги Мауна-Кеа оролидан туриб олинган суратда Ердан 800 миллион ёруғлик йили узоқликдаги объект тасвирланган.
Астрономия узоқ вақтдан бери галактикаларни эллиптик, линзасимон, спирал ва тартибсиз тоифаларга ажратган бўлса-да, бу уч ҳалқали тузилма одатий тоифаларга кирмайди. Олимлар ҳалқасимон галактикаларнинг пайдо бўлишига оид фаразларни илгари суриб, улар юлдузлараро газнинг ҳалқаларда тўпланишига олиб келадиган галактик тўқнашувлар ёки резонанс ҳодисалари натижасида ҳосил бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Galaxy Cruise лойиҳаси жамоатчиликни Subaru телескопи тасвирларини таснифлашга жалб қилиш орқали бу каби ноодатий галактикаларни ўрганишда давом этади.
Олимлар яхшилаб ўрганишлар учта ҳалқага эга галактика бир ёки бир нечта тўқнашувлар натижасида пайдо бўлгани ёки ҳозирча номаълум бошқа бирор ҳодиса сабаб юзага келганини аниқлашга хизмат қилишига умид билдирмоқда.
Аввалроқ Европа космик агентлигининг (EKA) «Евклид» космик телескопи миллионлаб юлдуз ва галактикалар тасвирланган коинот харитасининг бир қисмини яратишда астрономларга ёрдам берганди.
Мавзуга оид

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025