Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
42 ёшли Том Боуи газли ичимликка шу қадар ўрганиб қолганидан ҳатто сув ичишни тўхтатган.

Фото: AP
Буюк Британиянинг Марлоу шаҳрида яшовчи эркак Dr Pepper газли ичимлигига ойига 250 фунт стерлинг, ўн йил давомида эса тахминан 30 минг фунт стерлинг сарфлаган, деб ёзмоқда Daily Mail. Том Боуи ичимликка бўлган қарамликдан қутулиш учун ҳатто гипнозга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Унинг газли ичимликларга ишқибозлиги тушликда бир шиша ичишдан бошланган.
“Кейинчалик, ҳамкасбларим билан кун давомида уни сотиб оладиган бўлдик. Газли ичимликларни иш жойим ёнидаги қаҳвахонадан олиб келишарди, у ерда ичимликлар автомати ҳам бор, шунинг учун хоҳлаган пайтимда уларни сотиб олишим мумкин эди. Мен ҳатто фақат газли ичимлик ичавериб, сув ичишни тўхтатганимни ҳам сезмай қолдим”, — деб эслайди Том Боуи.
У газли ичимликларни қути-қути сотиб олар ва уларни захирага ғамлаб қўярди. Том Боуи семириб кетаётганини, қорни доим дам бўлиб, тишларида муаммо пайдо бўлганини пайқади. Эркак стоматологга мурожаат қилганда, шифокор беморнинг тиш эмалида емирилиш даражаси деярли 70 ёшли одамникидек эканини қайд этди.
Том Боуи фарзандларини ўйлаб, газли ичимликлардан воз кечишга қарор қилди, чунки унинг катта қизи ичимлик сўрашни бошлаганди. Зарарли одатини тарк этгач, у вазн йўқотди: ҳозир у газли ичимликларга қайрилиб ҳам қарамайди.
Аввалроқ Ҳарвард жамоат саломатлиги мактаби олимлари газланган ичимликларни истеъмол қилиш билан боғлиқ тадқиқот натижаларини эълон қилганди. Тадқиқот иштирокчиларининг 9252 нафари аёллар, 3519 нафари эркаклар эди. Тажрибанинг ҳар бир иштирокчисида иккинчи турдаги қандли диабет аниқланган: баъзиларда тадқиқот бошида, қолганларида тадқиқот давомида.
Улар ҳар икки йилда бир марта сунъий ширинлаштирилган ичимликлар, мева шарбати, қаҳва, чой ва сигир сутини қанчалик тез-тез истеъмол қилгани тўғрисида ҳисобот беришлари лозим эди.
Аниқланишича, газли ичимлик, мева шарбати ва лимонадни мунтазам равишда истеъмол қилганларда қандли диабет ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим эҳтимоли анча юқори бўлган. Кунлик қўшимча порция истеъмол қилиш ўлим хавфини 8 фоизга оширган. Кунига бир порция газланган ичимлик ўрнига бир финжон қаҳва ичиш эса юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини 20 фоизга камайтирган.
Шу билан бирга, қаҳва ҳам организмга зарар етказиши мумкин. Кофеин марказий нерв системасига таъсир кўрсатади, бу эса турли индивидуал реакцияларни келтириб чиқаради. У ошқозон деворларини зарарлаши, безовталик ва асабийликни кучайтириши, уйқу сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида ҳарорат рекорд даражага етди
Жаҳон | 19:23
-
Испания пляжлари Осиё сувўтлари билан қопланди
Жаҳон | 19:06
-
Путин флот кунида Петербургга борди. Бу вақтда Ленинград областига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 18:58
-
Француз вазири яқин кунларда араб давлатлари “илк бор ҲАМАСдан қуролсизланишни талаб қилишлари”ни айтди
Жаҳон | 18:55
Мавзуга оид

08:37 / 21.07.2025
Ўзбекистон ва Уэлс меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиши мумкин

22:33 / 17.07.2025
“Ёшартирувчи муолажа” — вақтинчалик таскин: тери саломатлиги аслида нимага боғлиқ?

21:57 / 17.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди

10:25 / 11.07.2025