Испанияда сув тошқинлари: яна 10 минг киши табиий офат юз берган ҳудудга юборилади
Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда сув тошқинлари оқибатида 211 киши ҳалок бўлган, расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини кутмоқда.

Фото: MIGUEL PEREIRA / REUTERS / SCANPIX
Испания ҳукумати яна 10 минг нафар ҳарбий хизматчи ва полиция ходимини сув тошқини оқибатидан жабр кўрган Валенсияга юборади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Педро Санчес маълум қилди.
Санчеснинг сўзларига кўра, у минтақа раҳбарининг қўшимча 5 минг ҳарбий хизматчи юбориш борасидаги илтимосини қабул қилган. Шунингек, у Валенсияга полиция ва фуқаролик гвардиясидан яна 5 минг киши жўнатади. Айни вақтда табиий офат юз берган ҳудудда 2 минг нафар аскар қидирув ишлари билан шуғулланмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда сув тошқинлари оқибатида 211 киши ҳалок бўлган, расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини кутяпти. «Ҳозир бедарак йўқолганлар сонини эълон қилиш эҳтиётсизлик бўлади. Минглаб инсонлар ҳали ҳам алоқадан узилиб қолган ҳудудда қолмоқда. Вазиятдан келиб чиқиб, қурбонлар сони ортиши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин», — дейди Испания ички ишлар вазири Фернандо Франде-Марласка.
Асосий вазифа — бедарак йўқолганларни қидириш ва йўлларни тозалаш
AFP агентлигининг қайд этишича, кучли ёғингарчилик бошланганидан тўрт кун ўтиб, қутқарув хизматлари бедарак йўқолганларни қидириш ва гуманитар ёрдамлар етказилишини енгиллаштириш мақсадида йўлларни тозалашга эътибор қаратмоқда. Таъкидланишича, табиий офатдан камроқ жабр кўрган ҳудудлар аҳолиси муҳтожларга кўмаклашишни бошлаган.
Ёрдам кўрсатиш хоҳиши шу қадар кўп бўлганидан Валенсия ҳукумати машиналарнинг тошқиндан жабр кўрган муниципалитетларга қатновини тўхтатишни буюрди. Шу билан бирга мародёрлар ҳам учраб турибди: полиция маълумотларга кўра, бу турдаги жиноятларни содир этган 50 киши ҳибсга олинган.
Ҳалокатли ёғингарчилик
Метеохизматлар маълумотларига кўра, 30 октябр кечаси Валенсиянинг қатор туманларига бир неча соат ичида бир метр квадрат ҳудудга 300 литрдан ортиқ ёмғир ёққан. Чива аҳоли пунктида ушбу кўрсаткич 491 литрни ташкил этган. Бу минтақада йил давомида кузатиладиган ёмғир миқдорига тенг. Кучли сув ва лой оқими кўприклар, машиналар, одамлар ва уйларни ювиб кетган. Сув тошқини охирги ўн йилликдаги энг кучлисига айланди.
Валенсия ҳудудий ҳукумати ҳалокатли аҳолини ёмғирлар оқибатидан жуда кеч огоҳлантиргани учун танқид қилинмоқда. Минглаб одамлар электр энергиясисиз қолган, кўплаб йўллар ҳаракатланиш учун яроқсиз. Бутун бошли туманлар ташқи дунёдан узилиб қолган, одамлар ичимлик сув ва озиқ-овқат етишмаётганидан азият чекяпти. Қидирув операцияларида инсон ресурсларидан ташқари, дронлар ва махсус ўргатилган итлардан ҳам фойдаланилмоқда.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
SpaceX Crew Dragon'нинг ХКСга стартини сўнгги дақиқада кечиктирди
Жаҳон | 14:11
-
Ўзбекистон ва Индонезия диппаспорт эгаларини виза талабидан озод этиш тўғрисидаги шартномани имзолади
Ўзбекистон | 14:09
-
Ғазога зулм қилишда бардавом Исроил, Суджани тарк этган украинлар ва Трампдан Россияга санкция ваъдаси — кун дайжести
Жаҳон | 13:46
-
Лондон россиялик дипломат ва дипломатнинг рафиқасини чиқариб юборяпти
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

18:27 / 14.02.2025
Ёнғиндан жабр кўрган Лос-Анжелесни сув босди

20:10 / 02.02.2025
Валенсияда ҳукуматга қарши кўп минг кишилик норозилик намойиши ўтказилди

00:35 / 19.12.2024
Англиядаги 6 миллиондан зиёд объект сув остида қолиши мумкин — тадқиқот

17:25 / 30.11.2024