Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадридда ҳукуматга қарши кўп минг кишилик акция ўтказилди
Мадридда намойишчилар ўнг партияларнинг Испания амалдаги сўл ҳукуматига қарши ҳаракатларига қўшилди.

Фото: Ignacio Lopez Isasmendi/picture alliance
20 октябр, якшанба куни Мадридда социалист Педро Санчеснинг амалдаги ҳукуматига қарши норозилик акциясига минглаб намойишчилар қўшилди. Йиғилганлар муддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилишди.
Митинг ўнг ва ўнг марказчи партиялар ҳамда ташкилотлар: хусусан, мухолифатдаги йирик «Халқ партияси» ва Vox партияси томонидан ташкил этилди. Митингнинг асосий шиори: «Бирдамлик, қадр-қиммат, қонун ва эркинлик учун». — деб ёзади AFP агентлиги.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, намойишда 25 минг киши қатнашган. Ташкилотчилар 400 000 намойишчи ҳақида маълум қилишди. Митингда иштирок этган Vox партияси раҳбари Сантяго Абаскалнинг айтишича, Санчеснинг сўл ҳукумати «испанларни вайрон қилган, уларга хиёнат қилган ва ёлғон гапирган». «Бугун испанлар, ҳукумат нима дейишидан қатъи назар, Педро Санчес ҳокимиятга келганидан кўра камбағалроқ», — дея унинг сўзларини келтиради AFP.
Испанияда 2023 йилдан бери ҳокимият тепасида озчилик ҳукумати
2023 йилги парламент сайловларидан сўнг Испанияда янги ҳукуматни шакллантириш борасида узоқ давом этган мунозаралар кузатилди. Ўнг «Халқ партияси» ва Vox партиялари Испания парламенти қуйи палатасида жами 350 ўриндан 170 тасини, бош вазир Педро Санчеснинг сўл Испания Социалистик ишчилар партияси ва «Бирлашув» эса 152 ўринни қўлга киритди.
Янги ҳукуматни шакллантириш вазифаси юклатилган бош вазир номзоди учун овоз бериш чоғида «Халқ партияси» етакчиси Алберто Нунес Фейхоо зарур бўлган 176 овоздан 172 овоз йиғди, Санчес эса кичик партиялар ёрдамида конгресснинг 179 депутатидан розилик олишга муваффақ бўлди. Кейин у «Бирлашув» иштирокида озчилик ҳукуматини тузди, мухолифат янги сайловлар ўтказишга чақирди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

08:10 / 17.07.2025
Россия ҳукумати хорижликларнинг акцияларни қайтариб сотиб олишига тақиқни маъқуллади

13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди

13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди

11:58 / 11.03.2025