Россияни ҳарбий жиҳатдан енгиб бўлмайди — Тўқаев
Қозоғистон раҳбари урушни тинч йўл билан ҳал этиш вариантларини излашга чақирди.

Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия ҳарбий жиҳатдан енгилмас эканлигини яна бир бор таъкидлади, деб хабар берди Оқўрда.
«Германия канцлери Шолц билан музокаралар чоғида айтганимдек, Россия — ҳарбий жиҳатдан енгилмас. Бу Россиянинг ҳарбий салоҳияти, мамлакат аҳолисининг президент Путин сиёсатини қўллаб-қувватлаши ва тарих томонидан тасдиқланган ҳақиқатдир. Шунинг учун биз тинч йўл билан ҳал этиш вариантларини излаш ва барча давлатларнинг, жумладан, Хитой ва Бразилиянинг реал режаларини қўллаб-қувватлашни зарур деб ҳисоблаймиз. Бошқа йўл йўқ», деди у Astana Think Tank Forum мажлисида.
Агар бунга эришилмаса, «уруш ўзаро қирғинбаротга айланади».
«Балки баъзи дунё кучлари бундан манфаатдордир, аммо бу тубанликка олиб борадиган йўл. Конструктив музокаралар орқали тинчликка интилиш заифлик белгиси эмас, балки стратегик эҳтиёткорликнинг намоёнидир», деди Тўқаев.
Тўқаев сентябр ойида Германия канцлери Олаф Шолцнинг Остонага ташрифи чоғида ҳам Россиянинг ҳарбий жиҳатдан енгилмаслигини айтган эди.
Мавзуга оид

17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари

17:20 / 13.03.2025
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

16:25 / 13.03.2025
Зеленский оташкесимга рози, Путин-чи?

09:47 / 13.03.2025