Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Ислом оламининг забардаст уламолари Тошкентда жамланди — фоторепортаж
15-16 октябр кунлари Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ислом оламининг йирик уламолари, дин ва жамоат арбоблари қатнашди. Kun.uz мухбири халқаро конференциянинг Тошкентдаги тадбирларидан фоторепортаж тақдим қилади.
15 октябр куни Тошкентда бошланган конференция 16 октябр куни Хива шаҳрида якунланди. Саммитда Ислом оламининг кўзга кўринган уламолари, муфтийлар, дин арбоблари ва халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ташкилотчиларга кўра, конференциядан кўзланган асосий мақсад – шиддатли глобаллашув шароитида Ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат.
Kun.uz мухбири конференциянинг Тошкент шаҳридаги тадбирларида бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.
Шайх Муҳаммад Аввома – Ибн Халдун университети доктори, замонамизнинг энг йирик муҳаддис уламоси.Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний – Дорул улум Карачи Ислом университети профессори, замонамизнинг мужтаҳид олими.Мавлоно Аршад Маданий – Дорулулум Девбанд мадрасаси мудири, Ҳинд уламолари жамияти раиси.Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий – Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Қатар университети Шариат ва исломшунослик факултети профессори.Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома – Дорул ҳадис ал-Аввомия маркази раиси.Шайх Абдураҳмон Абдуллоҳ ал-Зайд — Ислом Олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, Ислом фиқҳи уюшмаси бош котибиШайх Нуриддин Холиқназаров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтийПрофессор Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Малайзия собиқ Вақф ишлари вазириНазир Муҳаммад Айёд – Миср Араб Республикаси Бош муфтийси. Фото: Muslim.uzЧапдан: Шайх Салоҳ Абулҳож – Бутунжаҳон ислом илмлари университети профессори ҳамда Булғор ислом академияси илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси Сайфул АсрийНаврўзбай Тағанули – Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтийАбдулазиз қори Зокиров – Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари, муфтийОллоҳшукур Пошшозода – Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулисломШайх Алижон қори Файзуллоҳ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудириРушан ҳазрат Аббясов – Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раисининг биринчи ўринбосариИсмоил Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Ўзбекистон мусулмонлари идораси маслаҳатчиси, “Ҳилол нашр” матбаа нашриёти раҳбариЧапдан: Зайниддин Эшонқулов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари ҳамда Ҳомиджон Ишматбеков муфтийнинг биринчи ўринбосариМуҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси
Шу билан бирга тадбирда бир қатор расмий шахслар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам қатнашди.
Хайриддин Султонов – Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси, спичрайтерМузаффар Комилов – Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисиСодиқжон Тошбоев – Дин ишлари бўйича қўмита раисиФирдавс Абдухаликов – Ислом цивилизацияси маркази директориДавронбек Мақсудов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари
Расмлар муаллифи: Фаррух Абсаттаров ва Жавоҳир Ғайратов