Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳизбуллоҳ» Исроилга 320 та ракета ва снарядлар учирди
«Ҳизбуллоҳ» томонидан оммавий ўққа тутиш яҳудийларнинг асосий байрамларидан бири Йом Кипур пайтида содир бўлди.

Фото: AFP
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) 12 октябр, шанба куни «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати томонидан мамлакат бўйлаб 320 та ракета ва снарядлар учирилганини қайд этди, деб хабар берди армия матбуот хизмати.
«Ҳизбуллоҳ» томонидан оммавий ўққа тутиш яҳудийларнинг асосий байрамларидан бири Йом Кипур пайтида содир бўлди. ЦАҲАЛ маълумотларига кўра, ракета ва дронларнинг аксарияти Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан тутиб олинган, қолганлари эса очиқ жойларга қулаган.
Исроил ОАВ хабар беришича, икки исроиллик шимолий Акко шаҳри яқинида енгил жароҳатлар олган. Тел-Авив яқинидаги Герцлия курортида дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини енгиб ўтди ва биноларга зарар етказди. «ЦАҲАЛ Исроил ва унинг халқини «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти таҳдидидан ҳимоя қилишда давом этади», — дея маълум қилди ЦАҲАЛ.
Шолц: Германия Исроилга қурол етказиб беришда давом этади
Германия Исроилга қурол етказиб беришда давом этади, дея маълум қилди Олаф Шолц. «Биз қурол етказиб бердик ва тез орада янги етказиб беришлар бўлади», деди Германия канцлери 10 октябр куни Бундестагдаги дебатда.
Шу тариқа, Шолц мухолифатдаги консерватив Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) раиси Фридрих Мерцнинг айбловига жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, Германия ҳукумати Исроилга ўқ-дориларни экспорт қилиш ва бу мамлакатга танклар учун эҳтиёт қисмларни етказишга рухсат беришдан бош тортган.
Фридрих Мертц, шунингдек, ХДИ блоки ва Бавария Христиан-социал иттифоқи (ХСИ)дан Германия канцлери лавозимига номзод. Ҳозирда ХДИ/ХСИ Германиядаги энг машҳур сиёсий кучдир. Сўровлар шуни кўрсатдики, сайловчиларнинг 33 фоизи уни қўллаб-қувватлашга тайёр. Олаф Шолц бошчилигидаги Германия Социал-демократик партияси (ГСДП)ни ўз ичига олган ҳукмрон коалицияни 30 фоиз қўллаб-қувватлаган. Бундестагга навбатдаги сайловлар 2025 йил 28 сентябрга белгиланган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:22
Исроил Ғазо блокадасини бузиш учун келган кемани қўлга олди

09:37
Ғазонинг айрим ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар ҳар куни 10 соатга тўхтатилади

21:32 / 27.07.2025
Британия ташқи ишлар вазири Ғазода гуманитар танаффус эълон қилинишини “кеч ташланган қадам” деб атади

14:03 / 27.07.2025