Жаҳон | 23:47 / 13.10.2024
7525
2 дақиқада ўқилади

“Ҳизбуллоҳ” Исроилга учта камикадзе дрон учирди. Улардан бири мамлакат ҳудудида портлади

Фото: The Times of Israel

Исроил шимолидаги Бинямин шаҳри ҳудудига дрон ёрдамида уюштирилган ҳужум оқибатида 67 киши жароҳат олди, деб хабар беради Channel 12.

The Times of Israel’нинг “Маген Давид Адом” тиббий хизматига таяниб ёзишича, жароҳат олганларнинг тўрт нафари ўта оғир, беш нафари — оғир ва яна 14 нафари — ўртача оғир аҳволда. Қолганлар енгил яраланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, дрон одамлар тўпланган жойга келиб урилган. Нашрнинг қайд этишича, дрон Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига тегишли бўлган.

Channel 12 маълумотларида келтирилишича, Исроил ҳудудига учта учувчисиз учиш аппарати кириб келган. Уларнинг икки нафари уриб туширилган. ЦАХАЛнинг маълум қилишича, Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан ҳудудидан учирилган дронларни тутиб қолган. Аммо улардан бири уйлар томи устидан учиб ўтиб, Бинямин туманида портлаган.

Таъкидланишича, дронлар ҳаракати туфайли тревога сигнали ишга тушмаган. Ҳарбийлар маҳаллий аҳоли хавфдан нима учун огоҳлантирилмаганини аниқлаш билан шуғулланмоқда.

2024 йил сентябр ойининг иккинчи ярмида Исроил «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳарбий операция бошлаганини эълон қилганди. Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида гуруҳнинг бир қанча етакчилари, жумладан, унинг етакчиси Ҳасан Насруллоҳ йўқ қилинди. Сент ойи охирида Ц Ливан жанубида «чекланган қуруқликдаги операция»ни бошлади. БМТ маълумотларига кўра, 100 мингга яқин ливанлик Исроил ҳаво ҳужумларидан сўнг қўшни Сурияга қочган.

Мавзуга оид