Твер областидаги қурол омборларининг украин дронлари ҳужумидан кейинги кўриниши эълон қилинди
Украин ҳарбийлари сўнгги кунларда Россия армиясининг Твер областидаги иккита ўқ-дори омборига — Торопец ва Октябрскийдаги омборларга дронлар орқали зарбалар берди. «Медуза» Maxar Technologies компанияси томонидан олинган, дронлар орқали ушбу омборларга йўлланган зарбалар оқибатлари акс этган сунъий йўлдош тасвирларини намойиш этди.
РФ мудофаа вазирлиги Бош ракета-артиллерия бошқармасининг Твер области Торопец шаҳридаги 107-арсеналида 18 августга ўтар кечаси уюштирилган дронлар ҳужуми оқибатида йирик ёнғин рўй берган. Шаҳар аҳолисининг бир қисми эвакуация қилинган, дронлар ҳужумидан бир неча кун ўтиб ҳам ўқ-дорилар портлаши давом этган.

Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA
21 сентябрга ўтар кечаси украин дронлари Твер областидаги яна бир ўқ-дори омборига зарба берди — бу сафар бошқарманинг Октябрский посёлкасидаги 23-арсенали ҳужумга учраган. Сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи MT Anderson OSINT-тадқиқотчиси келган хулосага кўра, Октябрскийда ўқ-дорилар детонацияси оқибатида «58 дан ортиқ омбор бинолари ва кўп сонли очиқ майдончалар кулга айланган ёки жиддий шикастланган».

Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошгани маълум бўлди

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025