Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки талаба Финландиядан орол сотиб олди. Бу АҚШдаги уйдан арзонроққа тушди
Улар бир гектарлик орол учун 31 минг доллар тўлаган, энди у ерда коттеж қуришни режалаштирмоқда.

Фото: New York Post
Талабалар Финландиядан орол сотиб олди, чунки бу АҚШдан уй олиш учун тўланадиган гаров пулига қараганда арзонроққа тушган, деб хабар бермоқда New York Post.
24 ёшли Оливер Рассел келиб чиқиши томондан ҳам Америка, ҳам финляндиялик . У АҚШда яшаган ва ҳар ёзни Финландияда ўтказган. 2022 йилда Рассел бепул таълим олиш учун Финляндияга кўчиб ўтишга қарор қилди — у АҚШда бу борада қийинчиликларга учраганди.
Рассел 20 ёшли Ҳелен Томашевский билан учрашишни бошлаган. 2024 йил март ойида жуфтлик ўз ёзги уйини қуриш ғоясини ўйлади. Талабалар кўчмас мулк савдоси эълонлари жойлаштирилган сайтни кўздан кечираётганда, 36,57 минг долларлик қарийб бир гектар оролни кўриб қолди.
Ер 10 йилдан бери бўм-бўш ётганди. Рассел орол эгасига 31 минг доллар таклиф қилди ва уни сотиб олди. Талабанинг сўзларига кўра, оролнинг нархи АҚШдан уй олишда тўланадиган гаров пулига қараганда камроқ бўлган. Июн ойида жуфтлик ўсимлик ва дарахтлар билан қопланган участкада яшай бошлади. Талабалар чодир ўрнатиб, ўсимликларни кесишга тушди.
“Биз кичик иморат қурдик, энди ювиниш хонасини қуришга уриняпман. Келгуси йилда катта қурилиш бошлангунча яшашга қулай жой бўлиши учун базавий лагер қуришни ўйлаганмиз”, — деди Рассел.
Рассел ва Томашевская саунаси бор ёзги коттеж қуришни режалаштирмоқда. Талабаларда қурилиш борасида ҳеч қандай тажриба йўқ. Жуфтлик буларнинг барчаси улар учун “янгилик” эканини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
-
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари
Иқтисодиёт | 22:24 / 02.08.2025
Мавзуга оид

20:09 / 09.07.2025
Литва ва Финландия пиёдаларга қарши миналар ишлаб чиқаради

22:49 / 27.06.2025
Европарламент Финландияга Россия билан чегарани ёпишга рухсат берди

23:56 / 18.06.2025
Россия Финландия чегараси яқинида қўшинларини кўпайтирмоқда – ОАВ

20:49 / 09.06.2025