Олтин нархи яна рекорд ўрнатди
2024 йил бошидан бери олтиннинг биржа қиймати 20 фоиздан кўпроққа ошди.

Фото: Getty Images
Ню-Йорк Comex биржаси маълумотларига кўра, олтин нархи 12 сентябр кунги савдолар чоғида ўзининг тарихий рекордини янгилади ва троя унцияси учун 2,58 минг доллардан ошди.
Тошкент вақти билан соат 22:45 ҳолатига кўра, биржадаги декабр олтин фючерслари нархи 2580 долларга етди.
Олтиннинг биржа нархи охирги марта 20 август куни ўз рекордини янгилаган бўлиб, унция учун 2563,9 долларга (+0,89%) кўтарилган эди.
2024 йил бошидан бери олтиннинг биржа қиймати 20 фоиздан кўпроққа ошди. Bloomberg қимматли металл нархининг ошишини АҚШ Федерал захираси томонидан ставканинг пасайтирилиши кутилаётгани ва инфляциянинг ўсиши билан боғламоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,75 млрд долларга ошиб, 1 сентябр ҳолатига 39,15 млрд долларга етган эди. Бу ошиш асосан олтин ҳисобига рўй берди.
Мавзуга оид

13:45 / 13.02.2025
2024 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум бўлди

19:04 / 20.01.2025
Пахта етиштиришда янги тартиб: Биржага таклифни кластерлар жойлайди, фермерлар танлайди

12:27 / 17.01.2025
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

07:35 / 16.12.2024