Жамият | 15:01 / 02.09.2024
3116
2 дақиқада ўқилади

“Ҳеч қандай ёнғин ҳолати содир бўлмаган” – Янгийўлдаги чиқиндихона бўйича расмий маълумот берилди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси қарийб 40 гектарлик чиқинди полигонида аҳолига азият келтириб чиқарувчи ҳолат содир бўлмаслиги учун керакли ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. Чиқиндихонада ёнғин келиб чиққанлик ҳолати жойига бориб ўрганилганида ўз тасдиғини топмаган.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси

Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Ифтихор маҳалласида яшовчи бир гуруҳ аҳоли Kun.uz’га мурожаат қилиб, ҳудуддаги чиқинди полигонида ёнғин чиққанини ва қарийб бир ойдан буён атрофни тутун қоплаётганини маълум қилганди.  

Тошкент вилояти Экология бошқармаси ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди. Бошқармага кўра, чиқиндихонада ёнғин чиққани ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмаган.

“Ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси Янгийўл тумани бўлими томонидан 31 август куни жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида Янгийўл тумани Ифтихор маҳалласи ҳудудида жойлашган чиқинди полигонида ҳеч қандай ёнғин ҳолати содир бўлмагани ва атрофга ҳеч қандай тутун ҳам тарқалмаётгани аниқланди. Ушбу чиқинди полигонида аҳолига азият келтириб чиқарувчи ҳолат содир бўлмаслиги учун керакли ишлар мунтазам олиб борилмоқда”, дейилади муносабатда.

Бошқарма ОАВ ҳамда блогерларга бу каби маълумотларга ойдинлик киритишда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкинлигини қўшимча қилган.  

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти