Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Олимпиада совриндорларининг бир гуруҳини мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини орден ва фахрий унвонлар билан мукофотлади.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Шавкат Мирзиёев Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолибларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида қарор имзолади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, мукофотлар «олимпия ҳаракатини янги босқичга кўтариш, халқ ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўзининг азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этиб келаётгани» учун берилмоқда.
«Эл-юрт ҳурмати» ордени:
- Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Рашитов Улуғбек Исматуллаевич — Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони:
- Жамалов Разамбек Саламбекович — Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи — Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Мўйдинхўжаев Асадхўжа Зоҳидхўжа ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Мулложонов Лазизбек Ҳасанжон ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Халоқов Абдумалик Анвар ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони
- Абдуллаев Гуломжон Озодович — Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Джураев Акбар Хуснидилла ўғли — Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Осипова Светлана Валерьевна — Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Юсупов Алишер Халимбоевич — Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони
- Азизов Улуғбек Азим ўғли — Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси;
- Киямова Нелля Эсхатовна — Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси;
- Тўйчиев Алишер Курбанович — Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бокс бўйича мураббийси.
«Фидокорона хизматлари учун» ордени
- Полатов Сакен Джетибаевич — Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари;
- Ташматов Шерзод Рихсибаевич — Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси.
«Дўстлик» ордени
- Қиличев Тўлкин Махмурович — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси;
- Тойгонбаев Зиятдинбек Курманбекович — Андижон вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бокс бўйича мураббийси;
- Туробоев Музaффaрбек Тоштемир ўғли — Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Хан Павел Афанасевич — Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси.
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени
- Ғафуров Даврон Дилмурадович — Зангиота тумани спорт мактаби бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти;
- Қиличев Фарруҳ Комилович — Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти;
- Мансуров Дилшод Исматович — Тошкент тумани спорт мактаби директори, Тошкент вилояти;
- Мирзаджанов Фарход Мирхамитович — Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси;
- Худайберганов Жамшид Исмаилович — Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази дзюдо бўйича мураббийси, Хоразм вилояти.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди
Таълим | 21:40
-
Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов» консервация қилинади
Жаҳон | 21:19
-
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди
Жаҳон | 21:14
Мавзуга оид

20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди

18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев

21:04 / 07.09.2024
Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди

14:53 / 06.09.2024