Самарқандда Жанубий кон бошқармаси мутасаддиси фуқароларни ишга киритиш учун 5 минг доллар олганда ушланди
У аввалроқ ҳам 4 кишини ишга жойлаштириш учун 9 минг доллар олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Фото: Видеодан кадр
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли Жанубий кон бошқармасининг бўлим бошлиғи ўринбосари Қўшработ туманида яшовчи 2 кишини ушбу кон бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс 2023 йилнинг сентябр ойида “Зармитан” конига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, Қўшработ туманида яшовчи 4 нафар фуқародан жами 9 минг доллар олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:26 / 27.06.2025
Тошкентда Telegram орқали наркотик моддалар сотиб келган 5 киши қўлга олинди

16:39 / 23.06.2025
Саида Мирзиёева БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди

12:50 / 23.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми ўз ишини бошлади

11:32 / 23.06.2025