Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузган “гармошка” ҳайдовчиси ишдан олинди
58-автобус ҳайдовчиси хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, хавфли ҳаракатларни амалга оширгани, оқибатда авария ҳолатини келтириб чиқаргани маълум бўлди. Шу сабабли қоидабузар “қора рўйхат”га олиниб, уни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан Жиноят ишлари судига махсус тақдимнома киритилган.

Фото: Видеодан кадр
Тармоқларда Тошкент кўчаларидан бирида кечки вақт “Кинг Лонг” русумли “гармошка” автобуси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, хавфли ҳолатни келтириб чиқаргани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат бўйича "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг маълум қилишича, ходим ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, қўпол қоидабузарлик содир этган. Шаҳар кўчаларида қарама-қарши ҳаракатланиб, хавфли “манёвр”ларни амалга оширган. Оқибатда эса авария ҳолатини келтириб чиқарган. Шу сабабли бу ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Қоидабузарлик чоғида нафақат ўзининг балки бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳам ҳаётини хавф остига қўйгани учун қоидабузарни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан Жиноят ишлари судига махсус тақдимнома киритилган.
Бундан ташқари, у қўпол қоидабузар ҳайдовчиларнинг электрон базаси, яъни "қора рўйхат"га ҳам олинган. Эслатиб ўтамиз, бундай электрон базага киритилган ҳайдовчилар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмайди. Ҳозирда бундай ҳайдовчилар сони 197 нафарга етган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:59 / 25.07.2025
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда

18:40 / 25.07.2025
Вазир ўринбосари Тошкентнинг бош режаси ўзгаришини рад этди. Лекин акс баёнотлар ва лойиҳалар кўп

17:48 / 25.07.2025
Тошкентда 670 мингдан ортиқ хонадонга ақлли сув ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади

22:49 / 24.07.2025