Полшада ўсмирларни пичоқлади дейилган ўзбекистонлик йигит аслида жабрланувчи бўлиб чиқди
Икки нафар ўғил бола ва бир қиздан иборат фирибгарлар гуруҳи 26 ёшли ўзбекистонликни тунамоқчи бўлганда у ўзини ҳимоя қилган.

Фото: Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси
Аввалроқ Полша пойтахти Варшавада ўзбекистонлик йигит икки ўсмирни пичоқлаб, уларга жароҳат етказгани ҳақида хабар берилганди. Ўшанда йигит ўзини ҳимоя қилиш учун шу ишга қўл ургани ойдинлашди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, элчихона бу ишга ойдинлик киритиш ва Ўзбекистон фуқароси бўлган шахсга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Варшава ҳуқуқ-тарғибот идоралари билан мулоқот олиб борган.
Шунда 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси овқат етказиб бериш хизматида ишлаб келган М.К. экани ва йигит интернет орқали бир қиз билан танишиб, фирибгарларнинг тузоғига тушгани аниқланган.
Воқеа Варшава шаҳридаги Бродненск боғида бўлган. Қиз йигитни тунаш мақсадида ўзининг ҳамюртлари олдига олиб келган. Ўзбекистон фуқароси икки ўсмир калтаклай бошлагач ўзини ҳимоя қилган.
Полиция маълумотига кўра, М.К. ҳозирда жабрланувчи сифатида кўрсатма бермоқда ва бугун, 24 июл куни терговдан сўнг қўйиб юборилади. Ҳолат дипломатик ваколатхона назоратига олинган.
Мавзуга оид

17:16 / 02.06.2025
Полша президентлик сайловида Карол Навроцки ғалаба қозонди

09:30 / 02.06.2025
Экзитпол: Полша сайловларида консерватор Навроцкий етакчилик қилмоқда

11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади

21:54 / 15.05.2025