Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Шу ерда ўтирган болаларга енгиллик қилиб берсангиз” — Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқалар судда сўнгги сўзини айтди
“Бахти Ташкентский” ишида суд ҳукми ўқилиши яқин. 15 июл кунги суд мажлисида адвокатлар ва 37 нафар судланувчи музокара сўзида нутқ қилди. Шундан сўнг судланувчиларга сўнгги сўз берилди.

“Бахти Ташкентский” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида судланувчиларнинг сўнгги сўзи тингланди.
Бахтиёр Қудратуллаев сўнгги сўзида суддан панжара ичида ўтирганларга енгиллик қилиб беришини сўради.
“Бизда ёмон ният бўлмаган. Масалан, бир-бирига пичоқ кўтармасин-тиқмасин, психотроп таблеткалар ва бошқаларга аралашиб қолмасин, деган маънода қилинган нарса бўлган. Булар “серёзний” ишларга аралашган болалар эмас. Ўғилларим ўтирибди, биттаси касал.
Бу болаларнинг айримлари уйланган, айримлари уйланмаган. Кимларнингдир қариб қолган онахонлари бор. Менга ўхшаб буларга ҳам армон бўлиб қолмасин: қамоқдан чиқишимдан бир йил олдин онам оламдан ўтиб қолган, қабрга қўёлмаганман.
Биз террорист, коррупционер бўлмаганмиз, одамхўр эмасмиз. Давлатга қарши юрган жойимиз йўқ. Иложи бўлса, шу ерда ўтирган болаларга енгиллик қилиб берсангиз”, деди Бахтиёр Қудратуллаев сўнгги сўзида.
Шунингдек, судланувчилар орасида ягона аёл киши бўлган Наргиза Жуманиёзова тўрт нафар фарзанди борлигини ҳисобга олиб ҳукм чиқаришни сўради.
“Туҳматларга қолдим. Онамнинг юзини ерга қаратдим. Эртага қамалди деган номим билан болаларим қандай қилиб бошини кўтариб юради?! Ота-онамнинг кўзларига қарашим бор. Ўзбекчиликда болаларим ортидан совчиликка боришим бор. Бу ўғрининг “ўйнаш”и, қамалиб чиққан деган ном бутун умр мен билан қолади. Ҳаммамиз учун раҳмдиллик билан ҳукм чиқаринг”, деган Жуманиёзова.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод судида судя Толибжон Обидов раислигида кўрилаётган мазкур жиноят ишида суд ҳайъати ҳукм чиқариш учун маслаҳатхонага кирди.
Ҳукм 19 июл куни эълон қилиниши кутиляпти.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хусусий университетларга сиртқи таълимга киришнинг айланма йўли пайдо бўлди
Ўзбекистон | 21:19
-
Россияда совет қуроллари захираси тугаб бормоқда
Жаҳон | 21:19
-
Ангрен воқеаси: педофилия қурбони бўлган ўсмир қиз қонун ҳимоячиларига яна кўзгу тутди
Жамият | 20:44
-
Ўзбекистонда август ойида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Ўзбекистон | 20:40
Мавзуга оид

14:39 / 24.07.2025
Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди

16:14 / 17.07.2025
Солиқ низоларини ҳал қилиш вақти қисқаради

12:04 / 16.07.2025
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди

20:26 / 02.07.2025