Фарғонада етиштирилган маҳсулотлар Полша орқали Европа бозорларига сотилади
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани тадбиркорлари Полшага қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва текстил маҳсулотларини етказиб беради.

Фото: Дунё
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдиалиев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Полшада бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Ташриф давомида Польша расмий доира вакиллари, ишбилармонлар, йирик корхона эгалари билан музокаралар ўтказилди. Ўзбекистон-Полша тадбиркорлари уюшмаси билан биргаликда икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олтиариқ тумани вакиллари томонидан ҳудуднинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти бўйича тақдимот қилинди.
Тадбир якунида икки давлат тадбиркорлари ўртасида В2В учрашувлар ўтказилди. Унда 15 миллион АҚШ долларга тенг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва текстиль маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Полша – Осиё савдо палатаси президенти Януш Пихочински билан кечган мулоқотда Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этишни кучайтириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Варшава шаҳридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа давлатлари бўйлаб етказиб берувчи EWA-BIS МЧЖ раҳбари Марек Марзес билан учрашувда эса Фарғона вилояти ва Олтиариқ туманида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Полша орқали Европа бозорларига сотишга тўғрисидаги келишувга эришилди.
Мавзуга оид

17:16 / 02.06.2025
Полша президентлик сайловида Карол Навроцки ғалаба қозонди

09:30 / 02.06.2025
Экзитпол: Полша сайловларида консерватор Навроцкий етакчилик қилмоқда

08:00 / 02.06.2025
Фарғонада банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари аниқланди

07:40 / 31.05.2025