Тошкентда электробус ва 2 та енгил машина ҳайдовчилари ўртасида муштлашув юз берди
Бектемир туманида электробус ҳайдовчиси ва бир неча киши иштирокида юз берган жанжал видеоси тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳодиса электробус бекатда тўхтаган вақтида ортидан 2 та енгил автомашина тўқнашгани сабабли келиб чиққанини билдирди.

Фото: Видеодан кадр
Тармоқларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида электробус ҳайдовчиси ва бир неча кишилар жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ҳодиса 16 июн куни соат 15:30 да Ҳусайн Бойқаро шоҳкўчасида содир бўлган. Электробус ҳайдовчиси — 35 ёшли Ш. Ш. ва Nexia 2 ҳайдовчиси — 52 ёшли Р.И., «ЗАЗ-1102» ҳайдовчиси Ф.З. ўртасида жанжал юз берган.
Бирламчи маълумотга кўра, жанжал автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан юқорида қайд этилган 2 та енгил автомашина тўқнашгани сабабли келиб чиққан.
Ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.