Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги тўйда йўл талашиб, автомобилларга шикаст етказган ҳайдовчилар қамалди
Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳри суди 13 нафар иштирокчига тааллуқли маъмурий ишни кўриб чиқди.
Қорақалпоғистонда тўй кортежида йўл талашиб, бир-бирининг автомобилига қасддан шикаст етказган ҳайдовчиларга жазо тайинланди. Бундай қонунбузарликни содир қилган 13 нафар шахснинг ҳар бири 15 суткага қамалди. Уларнинг орасида тўй эгаси ҳам бор.
Қайд қилинишича, 12 июн куни Кегейли туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.Н. никоҳ тўйида 9 та машина Нукус шаҳридан Кегейли туманига қараб кортеж бўлиб ҳаракатланган.
Тўй эгаси ўзи ўтирган машина орқасидан биринчи бўлиб етиб борган ҳайдовчига 200 АҚШ доллар беришини ваъда қилган. Шундан сўнг, ҳайдовчилар кимўзарга ҳаракатланиб, йўл талашиб, бир-бири билан қасддан тўқнашган.
13 июн куни Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳри суди 13 нафар иштирокчига тааллуқли маъмурий ишни кўриб чиқди. Улар «ахлоқ-одоб меъёрларини менсимаслик, жамоат тартибини бузганликда» айбланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (Майда безорилик) кўра 15 суткага қамалди. Жазоланганлар орасида тўй эгаси ҳам борлиги таъкидланмоқда.
Шунингдек, тўй сайлида иштирок этган 9 та машина жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жазирама кунлари тез ёрдамга салкам 250 мингта чақириқ келиб тушди
Жамият | 14:20
-
Қозоғистонга бож солган Трамп, Россияда ўзини отиб ўлдирган вазир ва “ҲТШ”ни террорчилар рўйхатидан чиқарган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 14:17
-
Нетаняҳу: Фаластинликларда Ғазони тарк этиш имкони бўлиши керак
Жаҳон | 14:11
-
Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 кишига етди
Жаҳон | 14:00
Мавзуга оид

20:03 / 01.01.2025
«Амалдорлар битта узр билан қутулаётган вақтда...» – Ғайрат Дўстовнинг қамалиши эътирозларга сабаб бўлмоқда

10:37 / 01.01.2025
«Заправка»да видеомурожаат қилган шахс 15 суткага қамалди

20:28 / 03.07.2024
Бухорода вояга етмаган фарзандларининг никоҳ тўйини қилган ота-оналар жаримага тортилди

21:42 / 23.05.2024