Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сувтекин пиёзни ҳайдаб ташлаш керак эмас: уни кесиб қуритиб даромад олиш мумкинлиги айтилмоқда
Бу йил пиёзнинг нархи тушиб кетди. Ҳосилни ҳаммадан биринчи узадиган сурхондарёлик деҳқонлар куйиб қолишаётгани тўғрисидаги видеотасвирлар ижтимоий тармоқда тарқатилди. Айримлар зарарга кириб, пишиб етилган пиёзни ҳайдатиб ташлаётганига ҳам гувоҳ бўлдик.

Фото: Smart-market.uz
Бироқ Теlegram-каналимнинг алоқа ботига хоразмлик тадбиркор йигитдан яхши маслаҳат келиб қолди.
«Ассалому алайкум, Шуҳрат ака, яхшимисиз?!
Мен хоразмлик тадбиркор Музаффарман. Сиз орқали пиёз эккан сурхондарёлик деҳқон акаларимизга бир маслаҳат бермоқчиман.
Пиёзни увол қилиб, ерга қўшиб ҳайдаб ташлагандан кўра паррак-паррак қилиб тўғратиб, қуритиб ташлашса эртага яхши нархга экспорт қилиш мумкин.
Илтимос, шу таклифимни деҳқон акаларимизга етказиб қўйсангиз. Катта раҳмат!» — деб ёзиб юборибди у.
Шарҳларда фойдаланувчилардан бири тожикистонлик деҳқонлар бу ишнинг роса ҳадисини олгани, пиёзни кесиб қуритиб, Россиянинг олис нуқталарига жўнатиши, руслар қуритилган пиёзни қиши билан истеъмол қилишини ёзиб қолди.
Рости, масаланинг бу тарафи ўзим учун ҳам янгилик бўлди. Чунки сабзавотлардан помидор, қалампир ва кўкатлар қуритилишини эшитгандим. Пиёзни қуритиш мумкинлигини билмас эканман. Шу сабабли қуритилган пиёз ҳақида интернетдан маълумотлар изладим.
Биринчи сўровимга кўра, реклама материаллари чиқди ва 450 грамм қуритилган пиёзнинг хориждаги нархини 182 минг сўм, 107 грамм қилиб қадоқланганини эса 69 минг сўмга кўрсатди. Яъни ишлаб чиқарилган маҳсулот якуний харидорга яхшигина пулга таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда «AGRO FEED» компанияси қуритилган пиёзни қадоқлаш билан шуғулланар экан, компания бу маҳсулот ҳар бир уй бекасининг арсеналида бўлиши шартлигини таъкидлаган. Қуритилган пиёз барча фойдали сифатларини ўзида сақлаб қолиш билан бирга, аччиқ барра пиёз ўрнини жуда яхши босади, сабзавот, қўзиқоринли, гўштли ва балиқли таомларга ўзгача маза бағишлар экан.
Қуритиб майдаланган пиёз деярли вазнсиз бўлади, уни тозалаш шарт эмас. Бир чимдим қуритилган пиёз қизиган ёғга ёки шўрвага ташлаб юборилса у таомга такрорланмас маза ва бўй бахш эта олар экан.
Бизда қуритилган пиёздан фойдаланиш унчалик урф эмас. Россияда эса қуритилган пиёз қоқлари асосан Ҳиндистон ва Хитойдан етказилар экан.

Пиёз қандай қуритилади?
Пиёз — серсув сабзавот. Шу сабабли уни сақлаш қийин. Жуда тез чирийди ва атрофга ўта қўланса ҳид ҳам таратади. Шунинг учун уни қуритиш технологиясини пухта ўзлаштириб олиш керак. Акс ҳолда, юқорида қайд этилганидек, маҳсулот чирий бошлайди ва яроқсиз ҳолга келади.
Энг биринчи сабзавотни ортиқча намликдан халос қилиш зарур. Қуритиш учун табиий ва сунъий йўллардан фойдаланиш мумкин экан. Табиий йўл офтобда ёки сояда қуритиш бўлса, сунъий йўлда иссиқ ҳаво, микротўлқинли печлар, инфрақизил нурлар ва сублимацион қуритиш каби усуллардан фойдаланилади.
Бизнинг деҳқонларимиз барча қўллай оладиган ва камхарж офтобда қуритиш усулидан фойдаланишса бўлади. Қуритилган маҳсулот серсув барра пиёзга қараганда яхшироқ ва узоқроқ ҳам сақланади.
Бунинг учун аввал пиёзнинг илдиз қисми ва дум қисми кесилиб, тозалаб олинади. Сўнгра ювиб тозаланади. Ундан сўнг парраклаб тўғралади.
Ушбу видеода қуритиш мосламасида пиёз қандай қуритилиши кўрсатилган. Бироқ катта кўламдаги қуритиш ишларида очиқ ҳавода, қуёш остида ҳам шамол ўтувчи патнисларда қуритиш лозим бўлади.
Қайд этиб ўтиш лозимки, қуритилиш асносида пиёз ўз вазнининг 90 фоизидан айрилади. Яъни 10 кг янги барра бош пиёздан 1 кг қуритилган пиёз қоқиси олиш мумкин.
Албатта, деҳқонларимиз қўлларини туширмасдан, янги чақириқларга тайёр бўлишлари, янги ва қайта ишланган маҳсулотлари учун янги бозорларни кашф қилишлари талаб этилади. Шу қуритилган пиёзни қаерларга ўтказиш мумкинлиги борасида интернетдан маълумотлар қидирса бўлади.
Шуҳрат Шокиржонов
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди
Жамият | 23:47 / 08.07.2025
-
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш тартиби бекор қилинади, хориждан қайтган фуқаролар мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:35 / 08.07.2025
-
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда
Жаҳон | 23:23 / 08.07.2025
-
Жазирама ортда қолди. Олдинда – мўтадил ёз
Жамият | 23:03 / 08.07.2025
Мавзуга оид

11:53 / 11.04.2025
Пиёз нархи нега қимматлашди?

17:02 / 02.04.2025
Етакчи тадбиркорлар аҳоли томорқасига сифатли уруғ ва кўчат етказиб беради

17:04 / 14.03.2025
Чигит экадиган пайт келди, аммо барча ҳудудларда эмас

20:23 / 07.06.2024