Ўзбекистон | 08:35 / 24.05.2024
1503
1 дақиқада ўқилади

Ҳар бир вилоят марказида Кураш маҳорат мактаблари ташкил этилади

Маҳорат мактабида 140 нафар ўқувчи бўлади, улар 5-11 синф болалари орасидан танлаб олинади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича ахборот берилди.

Спорт таълимидаги янгилик Кураш маҳорат мактаблари бўлади. Кураш минг йиллик қадрият ва миллий спорт. Дунёда бу билан 30 миллион, Ўзбекистонда 30 минг киши профессионал шуғулланмоқда. Ҳаваскор ёшлар бундан ҳам кўп.

Шунинг учун ҳар бир вилоят марказида Кураш маҳорат мактаблари ташкил этилиши режалаштирилган. Маҳорат мактабида 140 нафар ўқувчи бўлади, улар 5-11 синф болалари орасидан танлаб олинади.

Тақдимотда Париж олимпиадасига кўрилаётган тайёргарлик бўйича ҳам ҳисобот берилди.

Терма жамоаларимиз ушбу нуфузли мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрмоқда, чет элларда мақсадли ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда. Спортчиларимиз футбол, сувга сакраш, камондан ўқ отиш, аёллар ўртасида эркин кураш бўйича илк бор олимпиадага йўлланма олгани аҳамиятли. Олдинда яна йўлланмаларни қўлга киритиш, Олимпия ўйинларида муносиб қатнашиш мақсад қилинган.

Мавзуга оид